Ўзбекистон

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда

Чигиртка пайдо бўлган ҳудудларда кузатув ва назорат кучайтирилиб, кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда

Ўзбекистонда зарарли чигирткаларга қарши кураш тадбирлари бошланди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 22 мартдан, Самарқанд вилоятида 24 мартдан, Жиззах вилоятида эса 28 мартдан зарарли чигирткаларнинг тухумдан чиққани аниқланган. Ҳозирда асосан 1–2 ёшдаги марокаш чигирткаси тарқалмоқда.

 

Мутахассислар томонидан ҳашаротларнинг аҳоли экин майдонлари ва томорқаларга етиб боришини олдини олиш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда. Чигирткалар аниқланган ҳудудларда кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда, кузатув ва назорат кучайтирилган.

 

Қайд этилишича, анъанавий равишда чигирткага қарши кимёвий кураш ишлари ҳар йили воҳа ҳудудларидан бошланиб, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида якунланади.

 

Айни пайтда кураш тадбирларига 53 та махсус пуркагичли автомашина, 194 та пуркагичли трактор, 1000 дан ортиқ моторли қўл пуркагичлари, 25 та сув ташувчи транспорт воситаси ҳамда 66 та мотоцикл жалб этилган. Шунингдек, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва кимёвий воситалар захираси шакллантирилган.

 

2026 йилда жами 651,8 минг гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирга қадар 22 минг гектардан ортиқ ҳудудда мониторинг олиб борилиб, 3 641 гектарда кимёвий кураш ўтказилган.

 

Чигирткага қарши курашни самарали ташкил этиш мақсадида барча вилоятларда махсус штаблар ва туманларда тезкор отрядлар тузилган. Республика бўйича кузатув ва кураш ишларига 700 га яқин мутахассис жалб этилган.

 

Мутахассисларнинг қайд этишича, мамлакатда 200 га яқин чигиртка тури мавжуд бўлиб, ҳар йили 6–8 турдаги зарарли, тўда ҳосил қилувчи чигирткаларга қарши кураш олиб борилади. Мавсум давомида хизматлар 24/7 режимда фаолият юритади.

 

Агентлик хабарида фуқаролардан зарарли чигирткалар тарқалган ҳудудлар ҳақида 1288 ёки 71 202 10 00 телефон рақамлари орқали хабар бериш сўралган. 

 

Таъкидланишича, кимёвий ишлов бериш ишлари бепул амалга оширилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда | Zamon.uz