Ўзбекистон

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий қийинчиликка дуч келган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги таклифлар билан танишди.

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда

 

Шавкат Мирзиёев тўловга қобилиятсизлик институтини такомиллаштириш ҳамда молиявий аҳволи оғир тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ёндашувлар юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Таъкидланганидек, мамлакатда хусусий бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада бугунги кунда 300 мингдан ортиқ якка тартибдаги тадбиркор ва 5,5 миллион нафардан зиёд ўзини ўзи банд қилган шахс фаолият юритмоқда. Сўнгги беш йилда хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улуши 45 фоиздан 58 фоизга ошди.

 

Тақдимотда молиявий қийинчиликка дуч келган корхоналарни эрта босқичда қўллаб-қувватлаш, банкротлик жараёнларини самарали ташкил этиш ва бизнесни сақлаб қолишга қаратилган тизимни такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

 

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этиш, шунингдек суд бошқарувчилари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Суд бошқарувчилари палатасини тузиш таклиф қилинди.

 

Бундан ташқари, молиявий аҳволи оғир тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун янги молиявий механизмлар жорий этиш, кредит ва солиқ қарздорликларини реструктуризация қилиш, судгача санация чораларини кенгайтириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнларини рақамлаштириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

 

Президент ишлаб турган корхоналарни сақлаб қолиш, вақтинча қийинчиликка учраган бизнес субъектларига ўз вақтида кўмак бериш ва уларни иқтисодий фаолликка қайтариш муҳимлигини таъкидлади. Мутасаддиларга соҳани халқаро тажриба асосида тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда Тўловга қобилиятсизлик ишлари бўйича агентлик ташкил этилиши режалаштирилмоқда | Zamon.uz