Ўзбекистон

Ўзбекистонда уч ой ичида 196 млрд сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

4 тоннадан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотининг сотувга чиқарилишининг олди олинди.

Ўзбекистонда уч ой ичида 196 млрд сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилининг I чорагида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва қоидабузарлик билан боғлиқ 885 та ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзенергоинспексия” матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича текширувлар давомида 34,6 млн метр куб табиий газ (101,6 млрд сўм) ва 49,7 млн киловатт-соат электр энергиясидан (94,4 млрд сўм) ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига  жами 196 миллиард сўм зарар етказилганлиги қайд этилган. 

 

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 1 599 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.  

 

Нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирларида АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил намуналаридан 180 та ҳолатда  4 058 тонна нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинди.  

 

Шунингдек, ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича 8 минг 344 та истеъмолчилар билан профилактика тадбири ўтказилди. Қуввати 50 кW ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга берилган кўрсатмалар давомида 2 293 та истеъмолчида реактив энергиясини компенсация қилиш бўйича қурилмаларни ўрнатилиши таъминланди. 

 

Бунинг натижасида 19,4 млн киловатт-соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди.  Берилган кўрсатмаларни бажармаган 11 та истеъмолчига маъмурий баённома тузилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда уч ой ичида 196 млрд сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди | Zamon.uz