Жаҳон

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ер қимирлаши Афғонистонга чегарадош мамлакатларда ҳам қайд этилди.

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Афғонистон шимоли ва Покистон ғарбида 3 апрель куни содир бўлган зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди.

 

Маълум қилинишича, жума куни кечқурун Афғонистоннинг шимолий қисми ва Покистоннинг ғарбий ҳудудларида 5,9 магнитудали зилзила юз берди. Расмийлар хабарига кўра, Кобул шаҳрида камида саккиз киши ҳалок бўлган.

 

Зилзила эпицентри Ҳиндукуш тоғ тизмасида, Афғонистоннинг Қундуз шаҳридан тахминан 150 километр шарқда жойлашган бўлиб, силкинишлар бутун Афғонистон ҳудудида, шунингдек Покистон ва Ҳиндистон, Ўзбекистоннинг айрим қисмларида ҳам сезилган.

 

Германиянинг Геология фанлари тадқиқот маркази (ГФЗ) маълумотига кўра, зилзила 177 километр (110 миль) чуқурликда содир бўлган.

 

Кобул вилояти ҳокими матбуот котиби Ҳафизуллоҳ Башаратнинг айтишича, Кобул чеккасида уй қулаб тушиши оқибатида бир оиланинг саккиз нафар аъзоси ҳалок бўлган, бир бола эса жароҳатланган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонда зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz