Жаҳон

Эрон айрим кемаларга Ҳормуз бўғозидан ўтишига рухсат берди

Кемалар махсус протоколлар ва белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда бўғоздан ўтади.

Эрон айрим кемаларга Ҳормуз бўғозидан ўтишига рухсат берди

Эрон ҳукумати гуманитар ёрдам ва ҳаётий зарурий товарларни ташийдиган кемаларнинг Ҳормуз бўғозидан Эрон портларига хавфсиз ўтишини тасдиқлади. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

 

Эрон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёнотида айтилишига кўра, гуманитар ва озиқ-овқат юкларини олиб кетаётган кемалар махсус протоколлар ва белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда бўғоздан ўтиши мумкин. Ҳужжатда, шу жумладан, ҳозир Уммон кўрфазида бўлган кемалар ҳаракати ҳам расмийлар билан мувофиқлаштирилиши кераклиги қайд этилган.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни АҚШ ва Исроил томонидан Эронга ҳаво ҳужумларидан сўнг, Теҳрон Ҳормуз бўғозини амалда ёпган эди. Шу билан бирга, ушбу бўғоз дунё нефть ва газ таъминотининг бешдан бир қисмини ташкил қилиши сабабли, унинг қайта очилиши глобал энергетика барқарорлиги учун муҳим аҳамиятга эга.

 

Эрон ҳукумати ва қўрқли кучлари транзитни тасдиқлаб, зарур барча хавфсизлик чоралари ва протоколларни ишлаб чиқди. Шу тариқа, гуманитар юкларни ташийдиган кемалар хавфсиз равишда Эрон портларига етиб бориши таъминланади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон айрим кемаларга Ҳормуз бўғозидан ўтишига рухсат берди | Zamon.uz