Жаҳон

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Эрон ва Форс кўрфази ҳудудида АҚШнинг иккита ҳарбий самолёти уриб туширилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Расмий маълумотларга кўра, икки нафар учувчи қутқарилган бўлса, яна бир учувчи бедарак йўқолган ва уни Эрон кучлари қидирмоқда.

 

АҚШ расмийлари ва Эрон томонининг тасдиқлашича,  биринчи самолёт — F-15Е туридаги икки ўриндиқли қирувчи-бомбардимончи бўлиб, у Эрон томонидан ўққа тутилиб уриб туширилган. Иккинчи самолёт — А-10 Warthog ҳужумчи самолёти эса зарбадан сўнг Кувайт ҳудудида қулаган, учувчи эса катапульта орқали қутулиб қолган.

 

Бедарак йўқолган учувчини қидириш операцияси давомида жалб этилган АҚШнинг Black Hawk вертолётлари ҳам Эрон ҳужуми остида қолган, бироқ улар ҳудудни тарк этишга муваффақ бўлган. Ҳозирча экипаж аъзоларининг жароҳат даражаси ва йўқолган учувчининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

 

Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси самолёт қулаган ҳудудда қидирув ишларини олиб бораётганини маълум қилди. Маҳаллий расмийлар эса “душман кучлари”ни қўлга олиш ёки йўқ қилишга муваффақ бўлганларга мукофот ваъда қилган.

 

Воқеалар фонида АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда қидирув-қутқарув операцияси бўйича ҳисоботларни қабул қилмоқда. Шу билан бирга, Пентагон ва АҚШ Марказий қўмондонлиги вазият юзасидан расмий изоҳ бермаган.

 

Мутахассислар қайд этишича, ушбу ҳодисалар АҚШ ва Исроил кучлари Эрон осмонида тўлиқ устунликка эга экани ҳақидаги баёнотларни шубҳа остига қўймоқда.

 

Аввалроқ  Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Эрон ҳаво ҳудудида АҚШга тегишли F-35 қирувчи самолёти йўқ қилинганини маълум қилганди.

 

custom img

Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлагани айтилмоқда — WSJ

Эронда баллистик ракеталар ишлаб чиқариш қайта тиклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, мамлакатнинг айрим ерости иншоотларида ракета йиғиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Қизил денгизда навбатдаги хавф: Ҳусийлар Моха портини эгаллади

Мазкур бўғоз Қизил денгиз ва Аден кўрфазини боғлайди ҳамда Осиё, Европа ва Яқин Шарқ ўртасидаги муҳим денгиз савдо йўлларидан бири ҳисобланади.

custom img

“75 мактуб” иши: Ташиевга қўйилган айблов ўзгартирилди

Бишкек шаҳар суди Ташиев ва бошқа судланувчиларга нисбатан аввалги ҳукмни ўзгартириб, “ҳокимиятни куч билан эгаллаш” моддасини алмаштирди.

custom img

Россияда мигрантларга янги талаб: ишламайдиган оила аъзоси ҳам солиқ тўлайди

Тегишли тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

custom img

Конгодаги мактаб ёнғинида камида 24 ўқувчи ҳалок бўлди

Ёнғин оқибатида 300 га яқин уй ҳам вайрон бўлган.

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"