Жаҳон

Германияда 17–45 ёшдаги эркаклар учун чет элга чиқиш қоидалари кучайтирилади

Эркаклар мамлакатни уч ойдан ортиқ муддатга тарк этиш учун Бундесвердан рухсат олиши шарт бўлди.

Германияда 17–45 ёшдаги эркаклар учун чет элга чиқиш қоидалари кучайтирилади

Германияда эркакларнинг мамлакатдан чиқиш тартиби бўйича янги талаблар жорий этилди.

 

Frankfurter Rundschau нашрининг хабар беришича, чақирув тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, 17 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркаклар Германияни уч ойдан ортиқ муддатга тарк этиш учун Бундесвердан рухсат олишлари керак бўлади.

 

Қайд этилишича, қонуннинг янгиланган талқини 2026 йил 1 январдан кучга кирган. Эндиликда ушбу талаб фақат фавқулодда вазиятларда эмас, балки доимий тартибда амал қилади.

 

Аввалроқ бундай чекловлар фақат икки ҳолатда — кескинлик ҳолати ёки мудофаа ҳолати эълон қилинган пайтда қўлланилган. “Кескинлик ҳолати” Бундестаг ёки НАТО томонидан ташқи таҳдид кучайгани расман тан олинган вазиятни англатади. “Мудофаа ҳолати” эса парламент томонидан мамлакатга қуролли ҳужум бўлганини тан олиш билан боғлиқ фавқулодда ҳолат ҳисобланади.

 

Янги тартибга кўра, чет элга ўқиш, ишлаш ёки узоқ муддатли сафар билан чиқишни режалаштираётган фуқаролар аввал Бундесвернинг тегишли марказига мурожаат қилиб, рухсатнома олишлари лозим.

 

Нашрнинг ёзишича, рухсатнома одатда шахс чақирувдан озод этилган муддатга берилади. Шу билан бирга, рухсатнома беришни рад этиш бўйича аниқ расмий қоидалар мавжуд эмас, бироқ ариза топшириш мажбурий ҳисобланади.

 

Германия Мудофаа вазирлиги вакиллари ушбу талаб энди фавқулодда вазиятлардан ташқарида ҳам амал қилишини тасдиқлади. Уларнинг таъкидлашича, мазкур чоралар зарурат туғилганда фуқаролар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш мақсадида жорий этилган.

 

Шу билан бирга, рухсатнома олмаслик қандай оқибатларга олиб келиши масаласи ҳозирча очиқ қолмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.