Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Ўзбекистон бўйлаб ўтказилаётган “Медиа ҳафталик”нинг дастлабки босқичи Қорақалпоғистон Республикасида якунланди. 

 

Маълум қилинишича, ҳафталик доирасидаги машғулотларга 60 дан ортиқ ахборот хизмати раҳбарлари ва ходимлари, ҳудудий ҳамда маҳаллий телеканалларнинг 80 дан зиёд вакиллари — мухбирлар, тасвирчилар, монтажчилар, режиссёрлар ва муҳаррирлар, шунингдек босма ва электрон ОАВнинг 50 дан ортиқ ходимлари жалб этилган. Бундан ташқари, мустақил блогерлар ҳам фаол иштирок этди.

 

Энг катта қатламни эса 500 нафардан ортиқ мобилограф, СММ мутахассислари, вайнерлар ва контент яратишга қизиқувчи ёшлар ташкил этди. Дастлабки эълонлардан сўнг иштирок этиш истагини билдирганлар сони ортиб, умумий ҳисобда 700 дан зиёд медиа вакиллари ягона мулоқот майдонида жамланди.

 

Ташкилотчилар таъкидлашича, “Медиа ҳафталик” анъанавий ўқув курсидан фарқли равишда ахборот узатишдаги эскича ёндашувлардан воз кечиб, замонавий медиа муҳитига мос янги қарашларни шакллантиришга хизмат қилган.

 

Ҳафталик давомида иштирокчилар сунъий интеллектдан фойдаланиш, креатив контент яратиш, ахборот хуружларига қарши курашиш, шунингдек инқирозли вазиятларда самарали коммуникация олиб бориш бўйича кўникмаларини оширди.

 

Машғулотлар бешта асосий йўналишда ташкил этилди. Жумладан, босма ва интернет нашрлари вакиллари учун сунъий интеллект даврида ахборот яратиш, рақамли этика ва фактчекинг воситалари бўйича дарслар ўтказилди. Телевидение вакиллари учун эса сиёсий ва иқтисодий мавзуларни замонавий форматда ёритиш, ҳужжатли фильмлар тайёрлаш ҳамда техник кўникмаларни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

 

Давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари стратегик коммуникация, антикризис бошқаруви, очиқлик индекси ва KPI тизимлари бўйича билимларини мустаҳкамлади. СММ мутахассислари ва блогерлар эса аудиторияни жалб этувчи мобил репортажлар тайёрлаш, визуал сторителлинг ва ижтимоий тармоқлар алгоритмлари билан ишлаш бўйича амалий тажриба орттирди.

 

Тадбир якунида иштирокчилар замонавий медиа муҳитида фаол ишлай оладиган, креатив ва рақобатбардош мутахассислар сифатида шакллангани таъкидланди. Шунингдек, ҳафталик давлат идоралари, журналистлар ва блогерлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилгани қайд этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди | Zamon.uz