Жаҳон

Озарбайжон Эронга 200 тонна гуманитар ёрдам юборди

Бу Яқин Шарқдаги вазият кескинлашганидан буён учинчи ёрдам партиясидир.

Озарбайжон Эронга 200 тонна гуманитар ёрдам юборди

Озарбайжон Эронга навбатдаги гуманитар ёрдам партиясини жўнатди. Мамлакат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, инсонпарварлик ёрдами Ислом Республикаси аҳолисининг мавжуд эҳтиёжларини қондириш мақсадида юборилган.

 

Ёрдам жўнатиш тўғрисидаги қарор Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳамда Эрон Президенти Масъуд Пезешкиан ўртасида 2 апрель куни бўлиб ўтган телефон суҳбатидан сўнг қабул қилинган.

 

Умумий оғирлиги 200 тоннани ташкил этган гуманитар юк таркибига 190 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари, 7 тонна дори-дармон воситалари ҳамда 3 тонна тиббий буюмлар киради. Инсонпарварлик ёрдами 10 та юк машинасида етказиб берилди.

 

Расмий маълумотларга кўра, бу Яқин Шарқдаги вазият кескинлашганидан буён Озарбайжон томонидан Эронга юборилган учинчи гуманитар ёрдам партиясидир.

 

Шунингдек, Эрон бошқа давлатлардан ҳам инсонпарварлик ёрдами олмоқда. Хусусан, Эрон Қизил Ярим Ой Жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Холиванд маълум қилишича, Россия томонидан 330 тонна дори-дармон ва бошқа гуманитар юк етказилган.

 

Бундан ташқари, Эрон Қозоғистон, Хитой ҳамда Ироқдан ҳам ёрдам қабул қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.