Жаҳон

Қозоғистонда аҳолини безовта қилган тиланчилар қўлга олинди

Тиланчилар ўтиб кетаётган фуқароларнинг буюмларига ёпишиб, уларни тортиб олишга уринган, пул бермаганларга сув сепиб, тош отган.

Қозоғистонда аҳолини безовта қилган тиланчилар қўлга олинди

Олмаота шаҳрида фуқароларга тажовуз қилиб, жамоат жойларида тартибни бузган тиланчилар гуруҳи аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда QRNews хабар берди.

 

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда шаҳар марказидаги кўчалар ва боғларда юрган қизлар юзасидан кўплаб шикоятлар келиб тушган. Аҳолининг билдиришича, улар пул сўраш билан чекланмай, эпицентри кўрсатиб, одамларни қўрқитган.

 

Ушбу шахслар ўтиб кетаётган фуқароларнинг буюмларига ёпишиб, уларни тортиб олишга уринган, пул бермаганларга сув сепиб, тош отган. 

 

Шунингдек, умумий овқатланиш жойларида ўтирганларнинг сумкаларини тортиб олиб қочишга миль қилган. Айрим ҳолатларда болалар ва аёлларга нисбатан зўравонлик ишлатилгани ҳам қайд этилган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар ва мурожаатлардан сўнг полиция томонидан гумонланувчилар ушланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, қўлга олинган вояга етмаганлар Тожикистон фуқаролари экани аниқланган. Улар вояга етмаганларни мослаштириш марказига жойлаштирилган.

 

Шунингдек, текширув давомида уларнинг қонуний вакиллари фарзандларини тарбиялаш бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларни Қозоғистон ҳудудидан чиқариш масаласи мамлакатнинг миграция қонунчилиги асосида кўриб чиқилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистонда аҳолини безовта қилган тиланчилар қўлга олинди | Zamon.uz