Жаҳон

Россия Украинанинг Краматорск шаҳрига авиабомба ташлади

Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди.

Россия Украинанинг Краматорск шаҳрига авиабомба ташлади

Россия қўшинлари 3 апрель, жума куни кечқурун Украинанинг Донецк вилоятидаги Краматорск шаҳрига навбатдаги авиазарбани йўллади. Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда DW хабар берди.

 

Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкиннинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида оғир жароҳатлар туфайли шифохонада вафот этган 16 ёшли ўсмир ҳам бор. Яна 4 киши жароҳат олган. Камида иккита маъмурий бино ҳамда кўплаб турар жойларга зарар етган.

 

Донецк вилояти прокуратураси Краматорскка  4 та ФАБ-250 туридаги фугас авиабомбаси ташланганини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳарбий жиноят аломатлари бўйича судгача тергов ҳаракатлари бошланган.

 

Аввалроқ, кун ўрталарида ҳам шаҳар авиабомбалар билан нишонга олингани, натижада 2 киши ҳалок бўлиб, 3 киши жароҳат олгани хабар қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, 3 апрель куни Украина ҳудудига берилган зарбалар оқибатида жами 14 киши ҳалок бўлган.

 

Шунингдек, 4 апрелга ўтар кечаси Россия қуролли кучлари томонидан Суми шаҳрига ҳам дрон зарбаси берилган. Маҳаллий ҳокимият ҳужум оқибатида 4 киши жароҳат олганини, кўп қаватли уй квартираларида ёнғин юзага келганини билдирган.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Россия Украинанинг Краматорск шаҳрига авиабомба ташлади | Zamon.uz