Ўзбекистон

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади.

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳрида 4 апрель куни Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, тадбир соат 08:00 да Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ҳудудидан (“Пушкин” метро бекати яқинида) бошланиб, 12:30 га қадар давом этади. Ҳарбий бўлинмалар Паркент ва Мустақиллик кўчалари бўйлаб тантанали юриш қилади.

 

Парад давомида ҳарбий хизматчилар Амир Темур жанговар байроғини кўтарган ҳолда замонавий ҳарбий либослар, шунингдек, тарихий даврга оид кийим ва қурол-аслаҳаларда саф тортади. Амир Темур хиёбонида эса театр саҳналари, фахрий қоровул чиқишлари, қўл жанги усталарининг кўргазмалари ҳамда ҳарбий оркестрнинг махсус дастури намойиш этилади.

 

 

Тадбир якунида ҳарбий бўлинмалар Мустақиллик ва Темирйўл кўчалари орқали бошланғич манзилга қайтади. Шу муносабат билан 08:00 дан 12:30 га қадар мазкур кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ҳарбий парад сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади | Zamon.uz