Ўзбекистон

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият марказида озарбайжон халқ ёзувчиси Мақсуд Иброҳимбековнинг “Қора либосли аёл ташрифи” асарининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Мазкур нашр Озарбайжон Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ҳамкорлигида тайёрланган.

 

Тадбирда илм-фан ва адабиёт вакиллари, маданият арбоблари, талабалар ҳамда Озарбайжон диаспораси вакиллари иштирок этди. Дастлаб ёзувчининг ҳаёти ва ижодига бағишланган видеолавҳа намойиш қилинди.

 

Маданият маркази директори Акиф Марифли ушбу нашр Илҳом Алиев ташаббуси билан ёзувчининг 90 йиллик юбилейи доирасида амалга оширилганини таъкидлади. У мазкур асар инсон руҳияти ва ҳаёт драмаларини чуқур бадиий ифода этувчи муҳим адабий асарлардан бири эканини қайд этди.

 

Тадбир давомида адабиётшунослар Жамила Шермуҳаммедова ва Эркин Нуриддинов асарнинг бадиий қиймати ва психологик чуқурлигига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, таржимон Шаҳло Қосимова ушбу нашр икки халқ ўртасидаги адабий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

 

Тадбирда ёзувчининг турмуш ўртоғи Анна Иброҳимбекова ҳам иштирок этиб, муаллиф ижоди ҳақида ўз фикрларини билдирди.

 

Шунингдек, Харибулбул театри жамоаси томонидан саҳна кўриниши намойиш этилди, Қорабоғ Зафари рақс ансамбли эса миллий рақслар билан чиқиш қилди.

 

Тадбир якунида китобхонлар учун китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.