Жаҳон

Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очмоқчи

АҚШ Президенти қамоқхона фаолиятини қайта тиклаш учун Конгрессдан 152 миллион доллар сўради.

Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очмоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ Алкатраз oролидаги “Алкатраз” қамоқхонасини қайта тиклаш учун Конгрессдан 152 миллион доллар ажратишни сўради. Бу ҳақда Оқ уй томонидан эълон қилинган 2027 йилги бюджет лойиҳасига таяниб, DW хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, ҳужжат ҳали АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланиши лозим. Режага мувофиқ ҳозирда сайёҳлик маскани сифатида фаолият юритаётган собиқ федерал қамоқхона мамлакатдаги энг замонавий жазони ўташ муассасалардан бирига айлантирилади. Мутахассислар таъмирлаш ишларининг умумий қийматини 2 миллиард долларгача баҳоламоқда.

 

Маълумотларга кўра, Доналд Трамп 2025 йил май ойида “Алкатрас”ни яна ишга тушириш бўйича фармон берган. Мазкур муассасада оғир жиноятлар содир этган шахслар сақланиши режалаштирилган. Президент бу ташаббусни “қонун ва тартиб рамзи” сифатида изоҳлаган.

 

“Алкатраз” қамоқхонаси 1934–1963 йилларда фаолият юритган бўлиб, АҚШдаги энг машҳур ва қатъий тартибли қамоқхоналардан бири сифатида танилган. У Сан-Франсиско кўрфазидаги оролда жойлашган бўлиб, қочиб кетиш деярли имконсиз ҳисобланган. Бу ерда, жумладан, машҳур гангстер Ал Капоне ҳам жазо ўтаган. 1972 йилдан буён эса мазкур объект музей сифатида фаолият юритиб келмоқда.

 

Қамоқхонанинг ёпилишига асосий сабаб сифатида уни сақлаш харажатларининг юқорилиги кўрсатилади. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини оролга сув орқали етказиш зарур бўлган. Бундан ташқари, денгиз иқлими биноларнинг тез эскиришига олиб келган.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Трамп “Алкатраз” қамоқхонасини қайта очмоқчи | Zamon.uz