Жаҳон

Эрон Ироқ кемаларига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Чекловлар фақат душман давлатлар кемаларига нисбатан қўлланади.

Эрон Ироқ кемаларига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Эрон расмийлари Ироқ кемаларига Ҳормуз бўғози орқали эркин ўтишга рухсат берилганини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон Қуролли кучларининг марказий штаби — Хатам ал-Анбия баёнотига таяниб Al Alam TV хабар берди.

 

Баёнотда айтилишича, Эрон томонидан жорий этилган чекловлар Ироққа нисбатан қўлланилмайди.

 

“Биродар Ироқ Ҳормуз бўғозига қўйилган чекловлардан озод қилинди”, — дейилади расмий баёнотда.

 

Шунингдек, Эрон ҳарбийлари таъкидлашича, мамлакат томонидан киритилган қатъий чекловлар фақат душман давлатларнинг танкер ва қўйма юк ташувчи кемаларига нисбатан амал қилади. Бу ҳақда TASS ҳам хабар берган.

 

Аввалроқ Яқин Шарқдаги кескинлик ортиб бораётган бир пайтда АҚШ ва Исроил Эронга қарши қўшма ҳарбий операция бошлагани маълум қилинган эди. Шундан сўнг Эрон Исроил ҳудудларига ракета зарбалари берган ҳамда Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Шунингдек, минтақадаги кескин вазият сабаб бир қатор давлатлар ҳаво ҳудудларини вақтинча ёпган эди.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди 12 апрелгача ёпиқ қолишини режалаштирмоқда

Фақат давлат, ҳарбий ва тиббий рейсларга истисно берилиши мумкин.

custom img

Доғистонда кучли ёмғир сабаб уч қаватли бино қулаб тушди

Сув тошқинлари Махачкала ва Дербент шаҳарларида жиддий талафотларга сабаб бўлиб, аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Эрон Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг нефть-газ инфратузилмаларига зарба берди

БАА, Баҳрайн ва Қувайтдаги айрим нефть-газ объектлари ҳамда заводлар дрон ва ракета зарбалари билан нишонга олинган.

custom img

Қувайтда Эрон томонидан вазирлик биносига дрон ҳужуми уюштирилди

Ҳужум натижасида Молия вазирлиги биносига моддий зарар етган, шунингдек, мамлакатдаги иккита электр ва сув таъминоти станцияси шикастланган.

custom img

Трамп 48 соатдан кейин Эронга “дўзах ёғилиши“ни айтди

Эрон келишувга эришиши ёки Ҳормуз бўғози масаласини ҳал қилиши учун берилган муддат якунланмоқда.

custom img

Трамп НАТОни АҚШнинг заиф ва ишончсиз ҳамкори деб атади

Шу билан бирга АҚШ президенти ўзини Америка халқининг энг севимли президенти деб билишини таъкидлади.

custom img

Эрон айрим кемаларга Ҳормуз бўғозидан ўтишига рухсат берди

Кемалар махсус протоколлар ва белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда бўғоздан ўтади.

custom img

Афғонистонда миналар портлаши оқибатида бир йилда қарийб 500 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Қурбонларнинг катта қисмини болалар ташкил этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"