Ўзбекистон

Самарқандда бедарак йўқолган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

Тахминларга кўра, у таниш йигит томонидан ўлдирилиб, жасади Дарғом каналига ташланган бўлиши мумкин.

Самарқандда бедарак йўқолган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

Самарқандда бедарак йўқолган 38 ёшли аёлнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан янги тафсилотлар маълум бўлди.

 

"Миллар"нинг маълум қилишича, аёл 2025 йил 24 декабрь куни уйидан чиқиб кетганидан сўнг бедарак йўқолган. Яқинларининг айтишича, у ўша куни ишдан қайтиб, уйида бўлган, кейинчалик қарз масаласини ҳал қилиш баҳонасида таниш йигит билан учрашгани чиқиб кетган ва шундан сўнг қайтиб келмаган. Орадан кўп ўтмай унинг телефони ҳам ўчган.

 

Қариндошларнинг билдиришича, гумонланувчи аввал ҳам марҳумадан автомобил ижарага олиб, тўловни бермасдан қочиб юрган. Тахминларга кўра, улар ўртасида юзага келган жанжал оқибатида аёлга пичоқ билан зарба берилган, сўнгра бўғиб ўлдирилган бўлиши мумкин.

 

Шунингдек, гумонланувчи аёлнинг жасадини Spark автомобилида олиб келиб, Дарғом канали ҳудудига ташлагани тахмин қилинмоқда. Марҳуманинг яқинлари жасад Равотхўжа ҳудуди яқинида сувга ташланган бўлиши мумкинлигини билдирган.

 

Бироқ ҳодисадан буён уч ойдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, жасад ҳозиргача топилмаган. Дастлаб қидирув ишлари 27 январгача давом этган, кейинчалик эса тўхтатилган. 2026 йил 25 март куни сув вақтинча тўхтатилиб, яна қидирув ўтказилган, аммо бу ҳам натижа бермаган.

 

Самарқанд вилояти прокуратураси маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Самарқандда бедарак йўқолган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти | Zamon.uz