Жаҳон

Трамп 48 соатдан кейин Эронга “дўзах ёғилиши“ни айтди

Эрон келишувга эришиши ёки Ҳормуз бўғози масаласини ҳал қилиши учун берилган муддат якунланмоқда.

Трамп 48 соатдан кейин Эронга “дўзах ёғилиши“ни айтди

Дональд Трамп Эрон билан музокаралар масаласида кескин баёнот бериб, агар Теҳрон яқин 48 соат ичида келишувга эришмаса ёки Ҳормуз бўғози билан боғлиқ масалада муросага келмаса, жиддий чоралар кўрилиши мумкинлигини маълум қилди.

 

АҚШ президенти бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган. Унинг таъкидлашича, аввалроқ Эрон томонига келишувга эришиш ёки Ҳормуз бўғози масаласини ҳал қилиш учун 10 кунлик муддат берилган эди.

 

“Эрон келишувга эришиши ёки Ҳормуз бўғозини очиши учун ўн кун берилганини эсланг. Вақт тугаяпти – барча дўзах очилишига 48 соат қолди”, — деб ёзган АҚШ раҳбари.

 

Аввалроқ АҚШ Эроннинг энергетика инфратузилмасига эҳтимолий зарбаларни вақтинча тўхтатиб туришини маълум қилган эди. 23 март куни Вашингтон Теҳрон билан музокаралар давом этаётганини билдириб, ҳарбий босимни бир неча кунлик муддатга тўхтатганини эълон қилган.

 

26 март куни эса Трамп бу муддатни 6 апрелгача узайтирганини айтиб, музокаралар давом этаётганини ва улар “ижобий руҳда” ўтаётганини таъкидлаган. Шу билан бирга, АҚШ раҳбари айрим ОАВларда тарқалган салбий хабарларни “сохта маълумотлар” деб атаган.

 

Маълумотларга кўра, Теҳрон аввал АҚШ томонидан таклиф қилинган бир қатор шартларни рад этган ҳамда айрим масалаларда қўшимча талаблар қўйган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп 48 соатдан кейин Эронга “дўзах ёғилиши“ни айтди | Zamon.uz