Ўзбекистон

Жиззахда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ қурбонлари орасида 54 ёшли Хитой фуқароси ҳам бўлгани айтилмоқда.

Жиззахда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Фориш туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса 4 апрел куни соат 16:05 атрофида Жиззах–Боғдон–Қизилча автомобил йўлида юз берган.

 

Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 27 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia автомобили қувиб ўтиш қоидасини бузган.

Оқибатда автомобил қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Фориш туманида яшовчи 35 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳар икки автомобил ҳайдовчиси, шунингдек Nexia автомобилида йўловчи сифатида кетаётган 54 ёшли Хитой фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

Шунингдек, Cobalt автомобилидаги икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай улар ҳам вафот этган.

 

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий идоралар томонидан қўшимча маълумот берилмаган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Жиззахда Nexia ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 5 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz