Ўзбекистон

Қашқадарё вилояти ҳокими Деҳқонободда “драйвер” лойиҳалар ижроси билан танишди

Ташриф давомида аҳоли учун сайёр қабул ўтказилиб, фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қашқадарё вилояти ҳокими Деҳқонободда “драйвер” лойиҳалар ижроси билан танишди

 

Муротжон Азимов Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ҳудудий ривожланиш дастурлари ҳамда «драйвер» лойиҳалар ижроси билан яқиндан танишди.

 

Ташриф аввалида туман ҳудудидаги мавжуд имкониятлар, истиқболдаги режалар ва устувор йўналишлар юзасидан тайёрланган тақдимот кўриб чиқилди. Унда туманда амалга оширилиши режалаштирилган инфратузилма лойиҳалари, инвестиция ташаббуслари, “Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилиш ишлари, шунингдек, эски кўп қаватли уйларни реновация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шундан сўнг вилоят ҳокими томонидан фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилиб, аҳоли мурожаатлари тингланди. Билдирилган муаммоларни бартараф этиш ҳамда долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Туман марказида ёшлар билан очиқ мулоқот ҳам ўтказилди. Унда ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, таълим имкониятларини кенгайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ташриф давомида ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳам ўрганилди. Хусусан, М‑39 автомобиль йўли бўйида олиб борилаётган қурилиш ишлари, пиёдалар ва велосипед йўлакларини барпо этиш лойиҳаларининг бориши жойига чиқиб кўздан кечирилди.

 

Ўрганишлар якунида вилоят ҳокими барча йўналишларда ишларни самарали ташкил этиш, белгиланган муддатларга қатъий риоя қилиш ҳамда ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қашқадарё вилояти ҳокими Деҳқонободда “драйвер” лойиҳалар ижроси билан танишди | Zamon.uz