Ўзбекистон

Қашқадарёда имом-хатиб калтаклангани ҳақидаги хабар рад этилди

Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қашқадарёда имом-хатиб калтаклангани ҳақидаги хабар рад этилди

 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидаги «Хитой» жоме масжидида имом-хатиб бир гуруҳ шахслар томонидан калтаклангани акс этгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар органлари расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, ўрганишлар жараёнида видеода «имом-хатиб» сифатида кўрсатилган шахс аслида масжидга намоз ўқиш учун келган оддий фуқаро экани аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3 апрель куни соат тахминан 13:40 ларда масжидга келган фуқаро Ж. ва яна икки нафар фуқаро ўртасида ўзаро жанжал юзага келган. Оқибатда фуқаро Ж. енгил тан жароҳати олган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Муборак туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Айни пайтда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда имом-хатиб калтаклангани ҳақидаги хабар рад этилди | Zamon.uz