Жаҳон

АҚШнинг Эронга қарши операцияси харажатлари 42 миллиард доллардан ошди

Харажатлар кунига ўртача 1 миллиард доллар атрофида бўлган.

АҚШнинг Эронга қарши операцияси харажатлари 42 миллиард доллардан ошди

 

АҚШнинг Эронга қарши олиб бораётган ҳарбий операцияси харажатлари 42 миллиард доллардан ошгани маълум қилинди. Бу ҳақда Iran War Cost Tracker портали маълумотларига таяниб хабар берилди.

 

Қайд этилишича, операция бошланганидан буён бир ойдан ортиқ вақт — тахминан 36 кун ўтган. Порталнинг норасмий ҳисоб-китобларига кўра, шу давр мобайнида АҚШ томонидан сарфланган маблағ 42,5 миллиард долларга етган.

 

Мазкур платформа харажатларни реал вақт режимида ҳисоблаб боради. Унда ҳарбий хизматчиларни сақлаш, минтақага жойлаштирилган ҳарбий кемалар фаолияти, логистика ва бошқа операцион харажатлар инобатга олинади.

 

Ҳисоблаш методологияси Пентагоннинг АҚШ Конгрессига тақдим этган ҳисоботларига асосланган. Унга кўра, операциянинг дастлабки олти куни 11,3 миллиард долларга тушган, кейинги даврда эса харажатлар кунига ўртача 1 миллиард доллар атрофида бўлган.

custom img

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда илон ва тимсоҳлардан фойдаланиши мумкин

Қийин рельефли чегара ҳудудларида судралиб юрувчиларни табиий тўсиқ сифатида қўллаш ташаббуси ўрганилмоқда.

custom img

Бангладешда қизамиқдан 100 га яқин бола вафот этди

Қизамиқ белгилари аниқланган болалар сони 6,476 нафарга етган.

custom img

Эрон разведкаси раҳбари ҳалок бўлди

Исроил Мажид Хадемийни тинч аҳолига қарши зарбаларга алоқадорликда айблади.

custom img

АҚШ ва Эрон 45 кунлик сулҳ масаласини муҳокама қилмоқда — Axios

Агар келишувга эришилмаса Эроннинг фуқаролик объектларига зарбалар берилиши мумкин.

custom img

Озарбайжон суверенитети муҳокама қилинмайди — Озарбайжон ТИВ

Путин ва Пашинян Қорабоғ Озарбайжонга тегишли эканини сўроқ остига олди.

custom img

АҚШ Эронга қарши урушда нечта самолёт йўқотгани маълум қилинди

Самолёт ҳалокатлари оқибатида жами 6 нафар экипаж аъзоси вафот этган.

custom img

Азов денгизида буғдой ортилган кема ҳалокатга учради

Кемага дронлар зарба бергани айтилмоқда.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди 12 апрелгача ёпиқ қолишини режалаштирмоқда

Фақат давлат, ҳарбий ва тиббий рейсларга истисно берилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"