Ўзбекистон

Доғистонда сув омборидаги тупроқли тўсиқ ёрилиб кетди

Тошқин оқибатида 28 та уй сув остида қолган.

Доғистонда сув омборидаги тупроқли тўсиқ ёрилиб кетди

Доғистоннинг Дербент туманида жойлашган Гежух сув омборида тупроқли тўсиқ ёрилиши содир бўлди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақавий бошқармаси маълум қилди дейди РБС.

 

Маълумотларга кўра, кучли ёғингарчилик оқибатида сув омборидаги сув сатҳи кескин кўтарилиб, натижада тупроқли тўсиқ ёрилиб кетган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Мамедкала қишлоғида 28 та уй сув остида қолган. Воқеа ортидан қарийб 100 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Шунингдек, Михайловка маҳалласи кўчаларини ҳам сув босган. Ҳудудда эвакуация ишлари давом этмоқда ва аҳоли учун олтита вақтинчалик бошпана ташкил этилган.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса жойига қўшимча куч ва техникалар юборилганини маълум қилган. Дербент туманига 40 нафар қутқарувчи ва беш дона махсус техника жалб этилган.

 

Сув сатҳининг кескин кўтарилиши оқибатида Мамедкала қишлоғи яқинидаги Кавказ федерал магистралининг 917-километрида жойлашган кўприк қулаб тушиб, транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

 

Шунингдек, маҳаллий расмийлар дарё оқими оқибатида бир аёл ва бир бола ҳалок бўлганини маълум қилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Доғистонда сув омборидаги тупроқли тўсиқ ёрилиб кетди | Zamon.uz