Жаҳон

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда илон ва тимсоҳлардан фойдаланиши мумкин

Қийин рельефли чегара ҳудудларида судралиб юрувчиларни табиий тўсиқ сифатида қўллаш ташаббуси ўрганилмоқда.

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда илон ва тимсоҳлардан фойдаланиши мумкин

 

Ҳиндистон Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган ҳудудларида хавфсизликни кучайтириш мақсадида илонлар ва тимсоҳлардан фойдаланиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда The Hindu нашри Ҳиндистон Чегара Хавфсизлиги Кучлари (BSF) ҳужжатларига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Ҳиндистоннинг Покистон ва Бангладеш билан чегараларини қўриқловчи Чегара Хавфсизлиги Кучлари ўз бўлинмаларига чегара дарёлари ҳудудларида судралиб юрувчилардан фойдаланиш имкониятини таҳлил қилиш бўйича топшириқ берган.

 

Ҳужжатда таъкидланишича, дарёлар бўйидаги заиф ҳудудларда илонлар ёки тимсоҳлар каби судралиб юрувчилардан фойдаланиш операцион нуқтаи назардан қанчалик мақсадга мувофиқлиги ўрганилиши керак.

 

Ушбу ташаббус Ҳиндистон ва Бангладеш ўртасидаги чегара ҳудудларининг дарё, ботқоқлик ва мураккаб рельефга эга қисмларига тааллуқлидир. Бундай жойларда анъанавий тўсиқлар ўрнатиш қийин бўлгани сабабли судралиб юрувчилардан табиий тўсиқ сифатида фойдаланиш варианти кўриб чиқилмоқда.

 

Шу билан бирга, мазкур ташаббус маҳаллий аҳоли учун хавф туғдириши мумкинлиги сабабли ҳозирча фақат ўрганиш босқичида экани қайд этилди.

 

Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ҳиндистон ва Бангладеш ўртасидаги давлат чегараси узунлиги 4900 километрдан ортиқни ташкил этади. Аввалроқ ҳукумат ноқонуний миграция ҳамда ноқонуний фаолиятларнинг олдини олиш мақсадида чегара бўйлаб махсус тўсиқларни босқичма-босқич қуришни бошлаган. Бироқ мураккаб экологик шароитлар сабаб айрим ҳудудларда бу ишлар ҳали якунланмаган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда илон ва тимсоҳлардан фойдаланиши мумкин | Zamon.uz