Ўзбекистон

Маданият вазирлиги санъаткорлар солиққа тортилишида енгилликлар киритишни таклиф қилди

Вазирлик ҳозирги кунда концерт-томоша соҳаси вакиллари амалдаги қонунчилик асосида солиқ тўлаб келётганини таъкидлади.

Маданият вазирлиги санъаткорлар солиққа тортилишида енгилликлар киритишни таклиф қилди

 

Маданият вазирлиги 2026 йил 1 сентябрдан санъаткорлар ва концерт-томоша соҳасидаги ижрочилар хизматларини «Солиқ» мобил иловаси орқали мажбурий рўйхатдан ўтказиш бўйича Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасига муносабат билдирди.

 

Лойиҳа матнида тўй, юбилей, суннат тўйи, никоҳ маросимлари ҳамда ресторан ва бошқа тадбирларда кўрсатиладиган ҳар бир хизмат “бир хизмат — бир тўлов” тамойили асосида солиққа тортилиши назарда тутилган. Бу эса ҳар бир чиқиш алоҳида ҳисобга олиниб, солиқ ундирилишини талаб қилади.

 

Маданият вазирлиги таъкидлашича, ҳозирги кунда концерт-томоша соҳаси вакиллари амалдаги қонунчилик асосида солиқ тўлаб келмоқда. Улар ҳар ой камида бир баравар базавий ҳисоблаш миқдорида (ҳозирда 412 минг сўм) ижтимоий солиқ тўлайди ва йиллик даромадидан 12 фоиз даромад солиғи ундирилади. Шунингдек, давлат тадбирларига жалб этиладиган ижодкорлар ва ижрочиларнинг хизмат ҳақлари қонуний тартибда тўланади.

 

Вазирлик лойиҳа юзасидан солиқ ставкаларини тоифалар кесимида адолатли белгилаш, санъаткорлар ва ижрочилар учун табақалаштирилган ёндашувни жорий этиш, ҳужжат нормаларини аниқлаштириш ва амалий қўллашни соддалаштириш, давлат тадбирларига жалб этиладиган ижодкорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби таклифларни билдирди.

 

Вазирлик шунингдек жамоатчилик фикри муҳимлигини таъкидлаб, якуний қарор қонунийлик, адолат ва амалий самарадорлик тамойиллари асосида қабул қилиниши лозимлигини маълум қилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.