Жаҳон

Озарбайжон суверенитети муҳокама қилинмайди — Озарбайжон ТИВ

Путин ва Пашинян Қорабоғ Озарбайжонга тегишли эканини сўроқ остига олди.

Озарбайжон суверенитети муҳокама қилинмайди — Озарбайжон ТИВ

5 апрель куни Озарбайжон томони Россияда сўнгги кунларда Қорабоғ минтақаси ҳақида билдирилган фикрларга расмий муносабат билдирди.

 

Озарбайжон ТИВнинг баёнотида қайд этилишича, 1 апрель куни Москвада Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида ва ундан кейин Россия расмийлари томонидан жамоатчилик муҳокамаларида Озарбайжоннинг ички ишларига тааллуқли масалаларга тўхталиб ўтилган.

 

Озарбайжон томони Қорабоғ минтақасидан сиёсий спекуляциялар учун фойдаланиш мутлақо қабул қилиб бўлмаслигини билдириб, бу каби ҳолатларга барҳам берилиши кутилаётганини дипломатик каналлар орқали  Россия Президенти Администрацияси, ҳукумати ва Ташқи ишлар вазирлигига етказганини маълум қилди.

 

“Шунга қарамай, бу мавзу Россия томонининг расмий сиёсий мунозарасида муҳокама қилинмоқда. Шундай қилиб, бугун Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Вести” каналига берган интервьюсида Арманистон-Россия муносабатлари бўйича ўз позициясини билдирар экан, яна бир бор Қорабоғ минтақаси аввал Россия ёки Арманистон томонидан Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олинганми деган саволга изоҳ берди”, дейилади баёнотда.

 

Озарбайжон ТИВ Қорабоғ мамлакатнинг ажралмас қисми эканини тарих, халқаро ҳуқуқ ва адолат тасдиқлашини қайд этган. Шунингдек, бу ҳолат 2020 йилдаги 44 кунлик уруш ва 2023 йилдаги антитеррор тадбирлари натижасида яна бир бор мустаҳкамланганини билдирилган.

 

Баёнотда ҳеч бир давлат, Россия ҳам, ҳеч қачон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини шубҳа остига қўймагани эслатилган.

 

Озарбайжон томони мамлакат суверенитетига оид масалалар Россия ва Арманистон ўртасидаги мураккаб муносабатлар фонида омма олдида муҳокама қилинмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.