Ўзбекистон

Ўзбекистонда аскарларга имтиёзли кредит ва масофавий таълим имконияти берилади

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш янада кенгайтирилади.

Ўзбекистонда аскарларга имтиёзли кредит ва масофавий таълим имконияти берилади

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Йиғилишда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларга касб-ҳунар эгаллаш, олий таълим олиш ва китобхонликни оммалаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.

 

Жумладан, 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларга бир қатор қуйидаги имтиёз ҳамда кафолатлар берилиши назарда тутилмоқда:

 

  • Ҳарбий хизмат давомида олийгоҳларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.
  • Аскарларга тайёрлаш курслари ташкил қилинади ва имтиҳонларга тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
  • Шартнома асосида ўқийдиганларга фоизсиз имтиёзли кредитлар берилади. Ҳарбий факультет талабаларига тенглаштириш орқали ўқишни тугатгандан сўнг захирадаги лейтенант унвони тақдим этилади.
  • Спорт мусобақалари ва фан олимпиадаларида ғолиб бўлган аскарлар тест синовларисиз қабул қилинади.
  • “Битта аскар – битта касб” тамойили асосида 3–6 ойлик касб-ҳунар курслари ташкил этилади, махсус сертификатлар берилади.
  • Муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ёшларнинг касб-ҳунар харажатлари ваучер орқали қоплаб берилади.
  • Давлат ташкилотларига ишга кириш истагида бўлганларга тестларда 10 фоизлик имтиёз баллари берилади.
  • Ҳарбий хизматчилар ўртасида “Маънавият қалқони” китобхонлик танлови жорий этилади, якуний босқич ғолиблари электромобил ва диплом билан тақдирланади.

 

Давлат раҳбари ушбу чора-тадбирларни маъқуллаб, тегишли қарорларни имзолади. Янги чора-тадбирлар мамлакат тараққиёти ва юқори билимли, ватанпарвар кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда аскарларга имтиёзли кредит ва масофавий таълим имконияти берилади | Zamon.uz