Жаҳон

Бугун кечқурун бутун цивилизация йўқ бўлиши мумкин — Трамп Эронга сўнгги огоҳлантириш берди

АҚШ президенти Эронни Ҳормуз бўғозини очиш ва тинчлик шартномасини тузиш талабларини бажаришга чақирди,агар шартлар бажарилмаса ҳалокатли оқибатлар юзага келиши мумкинлигини огоҳлантирди.

Бугун кечқурун бутун цивилизация йўқ бўлиши мумкин — Трамп Эронга сўнгги огоҳлантириш берди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ҳукуматига сўнгги огоҳлантириш берди. Оқ уй раҳбари ижтимоий тармоқ Truth Social орқали, агар Эрон АҚШ талаб қилган Ҳормуз бўғозини очиш ва тинчлик шартномасини тузиш шартларини бажармаса, юзага келиши мумкин бўлган ҳалокатли оқибатлар ҳақида огоҳлантирди.

 

АҚШ маъмурияти томонидан белгиланган муддат 7 апрель куни Вашингтон вақти билан 20:00 да тугайди. Трамп шартлар бажарилмаса, Эроннинг кўприклари ва энергетика инфратузилмасига кучли зарба берилиши билан таҳдид қилди.

 

Трампнинг сўзларига кўра: “Бугун кечқурун бутун бир цивилизация йўқ бўлиб кетади, ҳеч қачон қайта тикланмайди. Мен бундай бўлишини истамайман, лекин эҳтимол шундай бўлади”. Шу билан бирга у келажакда режим ўзгариши ва инқилобий жараёнлар содир бўлиши мумкинлигини ҳам қайд этди.

 

Унинг айтишича, агар Эрон белгиланган шартларни бажармаса, АҚШ қуролли кучлари Эрон инфратузилмаси, жумладан кўприклар, электр станциялари ва бошқа объектларга қарши зарбалар бериши мумкин. Эрон ҳукумати эса бундай таҳдидларни қатъий рад этиб, суверенликни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирган .

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Бугун кечқурун бутун цивилизация йўқ бўлиши мумкин — Трамп Эронга сўнгги огоҳлантириш берди | Zamon.uz