Ўзбекистон

Инсон ҳуқуқлари ва бюджет сиёсати: Тошкентда уч кунлик халқаро семинар ўтказилмоқда

Тадбирда 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ва бюджет сиёсати: Тошкентда уч кунлик халқаро семинар ўтказилмоқда

 

6 апрель куни Тошкент шаҳрида "Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни бюджетлаштиришга инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув ва соғлом атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлар" мавзусида уч кунлик семинар бошланди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иштирокида ташкил этилди.

 

                 

 

Анжуманда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси каби 20 дан ортиқ вазирлик ва идора вакиллари иштирок этмоқда.

 

               

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов семинарни очар экан, ҳозирги шароитда бюджет сиёсати инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади. Академик А. Саидов қайд этганидек, айнан бюджет орқали давлат сиёсатида инсон ҳуқуқлари устуворлигининг реал даражаси намоён бўлади ва ушбу ҳуқуқларнинг амалий ижроси таъминланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова мамлакатимизда давлат молиясини бошқариш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бюджет харажатларининг самарадорлиги ва манзиллилигини оширишга қаратилганини таъкидлади.

 

                     

 

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ташаббусли бюджет" (Опен Будгет) ташаббуси фуқароларнинг бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш, давлат молиясининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини ошириш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларини шакллантиришда аҳоли эҳтиёжларини янада тўлиқ ҳисобга олишни таъминлашнинг самарали механизмига айлангани алоҳида эътироф этилди.

 

Тадбирда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси мутахассиси Игор Гришко эксперт сифатида иштирок этар экан, инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан бюджет сиёсатини таҳлил қилишнинг замонавий методологияларини тақдим этди. Унинг таъкидлашича, "инсон ҳуқуқларига асосланган бюджет давлатларга ўз қарорларининг тенгсизлик даражасига ва фуқароларнинг асосий хизматлардан фойдаланиш имкониятига таъсирини аниқроқ баҳолаш имконини беради, шунингдек, бюджет жараёнининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини оширади".

 

                 

 

Семинар дастури иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар соҳасидаги халқаро стандартлар, уларни мониторинг қилиш механизмлари, бюджет цикли ва жамоатчилик иштироки, шунингдек, инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан бюджет харажатлари ва даромадларини таҳлил қилишнинг амалий воситаларини ўз ичига олган кенг кўламли масалаларни қамрайди.

 

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикасининг бюджет ва ижтимоий-иқтисодий сиёсатида инсон ҳуқуқлари интеграциясини янада мустаҳкамлашга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизмати

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Инсон ҳуқуқлари ва бюджет сиёсати: Тошкентда уч кунлик халқаро семинар ўтказилмоқда | Zamon.uz