Жаҳон

Исроил Ғазодаги мактаб яқинига зарба берди

Ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.

Исроил Ғазодаги мактаб яқинига зарба берди

Душанба куни Ғазо секторида кўчирилган фаластинликлар жойлашган мактаб яқинида амалга оширилган Исроил ҳаво зарбаси оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна бир нечта одам яраланди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

 

Тиббиёт ходимларининг маълум қилишича, ҳужум марказий Ғазодаги Мағозий қочқинлар лагери шарқида, аҳоли зич жойлашган ҳудудда содир этилган. 

 

Шифокорлар ва маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, ҳужумдан олдин фаластинликлар ва Исроил қўллаб-қувватлаётган милиция аъзолари ўртасида тўқнашув юзага келган. Улар мазкур гуруҳ мактабга ҳужум қилиб, айрим одамларни ўғирлаб кетмоқчи бўлганини билдирган.

 

Тўқнашувлар давомида Исроил ҳудудга иккита ракета учирган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, милиция аъзолари ҳудудга кириб келганидан сўнг ўқ узишни бошлаган, аҳоли эса ўзларини ҳимоя қилишга уринган.

 

Кейинроқ, Исроил қўллаб-қувватлаётган милиция раҳбарларидан бири видеомурожаатда (унинг ҳақиқийлиги ҳозирча тасдиқланмаган) беш нафар ҲАМАС аъзоси ўлдирилганини маълум қилди. ҲАМАС бу баёнотга изоҳ бермаган.

 

Аввалроқ шу куни Ғазо шаҳрида мототранспортда кетаётган бир фаластинлик Исроил зарбаси натижасида ҳалок бўлиб, бир бола яраланган. Шунингдек, марказий Ғазода автомобилга ўқ узилиши натижасида яна бир киши ҳалок бўлган. Шу тариқа кун давомида қурбонлар сони камида 12 нафарга етган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил Ғазодаги мактаб яқинига зарба берди | Zamon.uz