Ўзбекистон

Сайёҳлар учун қайта очилган Имом Бухорий мажмуаси 65 минг зиёратчини сиғдира олади

Зиёратгоҳ аввал бир кунда 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган.

Сайёҳлар учун қайта очилган Имом Бухорий мажмуаси 65 минг зиёратчини сиғдира олади

Ислом оламида “Муҳаддислар султони” ва “Амирул мўминин фил ҳадис” (ҳадис илмида мўминлар амири) дея эътироф этилган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий фақатгина Ўзбекистон эмас, бутун мусулмон дунёсининг фахри ҳисобланади. У зотнинг ҳаёти, илмий мероси ва маънавий таъсири асрлар давомида мусулмонларнинг ақидавий ва ахлоқий ҳаётида муҳим ўрин тутиб келмоқда.

 

 

Жорий йилнинг 19 март куни Самарқандда расман очилган Имом Бухорий мажмуасига Туризим қўмитаси ва Журналистлар уюшмаси томонидан пресс-тур ташкил қилинди.

 

“Муборак Рамазон ҳайити арафасида буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳазратларининг руҳи покларига яна бир бор ҳурмат-эҳтиром бажо келтирмоқдамиз. Бухорий бобомиз Қуръони каримдан кейинги энг мўътабар манба бўлган ҳадислар китобини яратиб, бутун ислом оламида шуҳрат қозонган улуғ сиймодир. Муқаддас заминимиз дунёга мана шундай машҳур алломани бергани билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди”, – деган эди давлат раҳбари жорий йил Рамазон ҳайити арафасида Имом Бухорий мажмуасига ташрифи чоғида.

 

 

Хартанг қишлоғидаги аллома қабри асрлар давомида муқаддас зиёратгоҳ бўлиб келган. Дастлабки йирик ёдгорлик мажмуаси 1997–1998 йилларда аллома таваллудининг 1225 йиллиги муносабати билан қурилган эди. Аммо президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилнинг муборак Рамазон кунларида мажмуани бутунлай қайта барпо этиш ишлари бошланди. Ушбу улкан лойиҳанинг мақсади — мажмуани Имом Бухорийнинг ислом оламидаги юксак мақомига муносиб қилиш ва зиёратчилар учун энг замонавий шароитларни яратиш дея изоҳланди. Янги мажмуанинг тантанали очилиш маросими 2026 йил 19 март куни бўлиб ўтди.

 

Янгиланган мажмуанинг умумий ҳудуди сезиларли даражада кенгайтирилиб, 65 гектарни ташкил этди (зиёратгоҳнинг асосий қисми 44-45 гектар). Мажмуанинг марказида масжид, миноралар, мақбара ва айвонлар мавжуд. Бир вақтнинг ўзида 10 000 нафар намозхонни сиғдира оладиган улкан масжид барпо этилди. Масжиднинг ички, устунсиз қисми 38×38 метрни ташкил этиб, ибодат учун кенг фазо яратади. Асосий гумбазнинг диаметри 19 метр, баландлиги эса 54 метрни ташкил этади. Ҳайит байрамларида мажмуа ҳовлиси билан бирга 35-40 минг одамни қабул қилиши мумкин.

 

Мажмуанинг тўрт бурчагида баландлиги 74-75 метрлик тўртта муҳташам минора қад ростлаган бўлиб, улар зиёратгоҳга алоҳида салобат бағишлайди. Имом Бухорийнинг янгиланган мақбараси 14,0×14,0 метр ўлчамда (илгари 9×9 эди) ва баландлиги 27-28 метр этиб барпо этилди. Мақбаранинг ер ости қисмида зиёратчилар аллома қабрини бевосита кўришлари учун галерея ташкил этилган. Мажмуада миллий услубда ишланган, 154 та нақшинкор устунга эга муҳташам айвонлар мавжуд. Кириш ва чиқиш айвонларининг ҳар бири 684 м² майдонни эгаллайди.

 

 

Ноёб тошлар

 

Мажмуанинг ташқи ва ички қисмини безашда дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган энг сара тошлардан фойдаланилган.

 

Мажмуанинг ташқи қисмида қўлланилган Snow White Thassos (Греция) тоши  Тасос оролидан олинадиган дунёнинг энг оқ мармарларидан биридир. Унинг асосий хусусияти шундаки, ҳатто жазирама кунларда ҳам паст ҳароратни сақлаб қолади ва бино ичига қуёш иссиқлиги ўтишини сезиларли даражада камайтиради.

 

Афғонистон оқ мармари эса мажмуага Афғонистон ҳукумати томонидан махсус совға сифатида тақдим этилган.

 

Масжиднинг ички қисми ва устунлари учун Aran White (Туркия) тоши танланган бўлиб, унга миллий услубда нафис ўймакорлик нақшлари ишланган.

 

Бундан ташқари, Финландиядан Baltic Green, Португалиядан Moleanos тошлари, шунингдек, безакларда зумрад ва шунга ўхшаш қимматбаҳо тошлар ишлатилган.

 

Айвон устунлари Ҳиндистондан келтирилган тошлардан ясалиб, унга миллий нақшлар нозиклик билан ўйиб солинган.

 

Мажмуа ҳудудида зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Бу муқаддас қадамжо аввал бир кунда 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозир 65 минг нафар меҳмонга халқаро стандартларга мос хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

 

Зиёратгоҳ атрофида меҳмонхоналар ва савдо-сервис нуқталари ташкил этилган. 

 

Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси бугунги кунда Ўзбекистондаги энг муҳим маънавият ва маърифат марказларидан бири сифатида янгидан фаолият бошлади. Мажмуа буюк алломанинг ислом илмларига қўшган беқиёс ҳиссасига муносиб ҳурмат ифодасидир.

custom img

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

custom img

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"