Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев топшириғи ижроси доирасида ички ишлар ходимлари учун махсус ўқув курслари бошланди

Машғулотларга давлат органлари, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, экспертлар ҳамда малакали профессор-ўқитувчилар жалб этилган.

Шавкат Мирзиёев топшириғи ижроси доирасида ички ишлар ходимлари учун махсус ўқув курслари бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида ички ишлар органлари ходимлари учун махсус ўқув курслари бошланди.

 

Маълум қилинишича, уч кунлик машғулотлар ходимларнинг аҳоли билан самарали мулоқот қилиш, мурожаатларни тизимли ҳал этиш, шунингдек касбий ва психологик тайёргарлигини оширишга қаратилган.

 

Дастур доирасида тингловчилар фуқаролар билан ишлашнинг замонавий ёндашувлари, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тергов жараёнларида қонунийликни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш механизмларини ўрганмоқда.

 

Машғулотларга давлат органлари, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, экспертлар ҳамда малакали профессор-ўқитувчилар жалб этилган. Таълим жараёни амалий кейслар ва симуляцион вазиятлар асосида ташкил этилгани қайд этилмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2026 йил 13 март куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, Халқ қабулхоналари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

 

Мазкур йиғилишида Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига ички ишлар органлари фаолиятига оид мурожаатлар ҳалигача кўплаб тушаётгани, айрим ҳолларда ходимлар муомаласи ва хизмат фаолияти юзасидан салбий фикрлар билдирилаётгани танқидий муҳокама қилинган эди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев топшириғи ижроси доирасида ички ишлар ходимлари учун махсус ўқув курслари бошланди | Zamon.uz