Ўзбекистон

Тошкентда иккитa автобусда ёнғин юзага келди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Тошкентда иккитa автобусда ёнғин юзага келди

Тошкент шаҳрида 6 апрель куни “Мерcедес-Бенз” русумли иккита йўловчи автобусида ёнғин ва тутун чиқиши ҳолатлари қайд этилди. Ҳолатлар юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, биринчи ҳодиса соат 18:45 атрофида Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида содир бўлган. 2012 йилда ишлаб чиқарилган, “4-автобус саройи” тасарруфидаги, давлат рақами 01/916 ОЖА бўлган 143-сонли йўналиш автобусида электр кабелларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин юзага келган. Ҳайдовчи Ф.А. дастлабки ўт ўчириш воситаси билан ёнғинни бартараф этишга уринган, бироқ аланга кучайган. Шундан сўнг воқеа жойига ФВВ ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб келиб, ёнғинни қисқа вақт ичида ўчиришга муваффақ бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, автобусга техник зарар етган.

 

Иккинчи ҳолат эса шу куни соат 21:55 да Қибрай туманидаги “Қашқарлик” бекатида кузатилган. “8-автобус саройи” филиалига қарашли, давлат рақами 01|988 TCA бўлган, 169-сонли йўналишда ҳаракатланган 2012 йилда ишлаб чиқарилган автобусда мотор қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб тутун чиқиши аниқланган. Ҳайдовчи А.У. вазиятни тезкор баҳолаб, зарур чораларни кўрган ва туташ ҳолатини бартараф этган. Ушбу ҳодисада ҳам жабрланганлар йўқ, автобус техник шикастланган.

 

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан мутахассислар томонидан хизмат текширувлари олиб борилмоқда ҳамда техник носозликларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. 

 

Автобуслар тўлиқ соз ҳолатга келтирилгач, белгиланган тартибда яна йўналишларга чиқарилиши режалаштирилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.