Ўзбекистон

Тошкентдаги “Бешқўрғон” бозорида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилгани аниқланди

Бозорнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Тошкентдаги “Бешқўрғон” бозорида ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилгани аниқланди

“Бешқўрғон” бозоридаги автоматик ёнғин ўчириш тизими носоз ҳолатда эканлиги аниқланди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 5 апрель куни Чилонзор туманида жойлашган “Бешқўрғон” бозорида ёнғин содир бўлганидан сўнг, бозор ҳудуди атрофидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси ва савдо комплекси тегишли тартибда Тошкент шаҳар ФВББ томонидан текширилди.

 

Текширув давомида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасидаги ёнилғи сақлаш сиғимига яқин масофада жойлашган бинодан омборхона сифатида фойдаланилаётгани, савдо комплекси биносидаги мавжуд автоматик ёнғин ўчириш тизими носоз ҳолатда эканлиги ва шунга ўхшаш бир нечта ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилгани маълум бўлган.

 

Барча камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар бозорнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 5 апрель соат 15:56 да Тошкент шаҳар  Чилонзор тумани, Тошкент катта халқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган "Бешқўрғон" бозорида ёнғин содир бўлганди.

 

ФВВ мажмуанинг 3000 кв.м майдони ва моддий бойликлари, шунингдек, унга туташ бўлган ҳудуддаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳамда 5 қаватли автотураргоҳ ёнғиндан сақлаб қолинганини маълум қилганди.

custom img

1 июндан "свет" ва газ нархи ошади

200 кВт дан 500 кВт гача электр энергиясига 900 сўмдан тўланади. Табиий газ бўйича барча истеъмолчилар учун 1 куб метр газ нархи 2 000 сўм этиб белгиланди.

custom img

Саида Мирзиёева Бухородаги боғча ва поликлиникаларни кўздан кечирди

Бухорода ўтган асрда очилган боғча қайта қурилиб, икки йил ичида 36 та поликлиника реконструкция қилинади.

custom img

Ўқитувчилар фарзандлари учун контрактнинг 30 фоизи қоплаб берилиши мумкин

Чегирма магистратура, сиртқи, кечки, масофавий, қўшма дастурлар ҳамда супер-контракт шаклларига татбиқ этилмайди.

custom img

Фарғонада тоға ва жиян наркосавдогарлар қўлга олинди

Тезкор тадбирда жами 5 кг гашиш олинган бўлиб, мазкур моддалар қўшни давлатдан олиб кирилган.

custom img

Фарғонада “Соғлиқ учун 5 минг қадам” марафони ўтказилди

Вазирлик тизими вакиллари 6 та спорт тури бўйича беллашдилар.

custom img

Республика бўйлаб 12 кунда болаларни меъёрдан ортиқ ташиш билан боғлиқ 170 та ҳолат аниқланди

Текширувларда 3872 нафар бола сиғимидан ортиқ транспортларда олиб кетилгани маълум бўлди.

custom img

Ҳудудларда 168 минг гектар саноатлашган боғ ва токзорлар барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда интенсив саноатлашган боғларни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

custom img

Саида Мирзиёева Осиё хотин-қизлари форумида Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди

Мурожаатда аёллар салоҳияти ва халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти таъкидланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"