Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларнинг пенсия миқдори оширилиши мумкин

Мазкур имтиёз 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун қўлланилади.

Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларнинг пенсия миқдори оширилиши мумкин

Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

 

Қонун лойиҳасига кўра, ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ва уларнинг оила аъзоларини давлат пенсиялари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини қонун даражасида белгилаш, шунингдек, пенсия тайинлаш шартлари, турлари, миқдорлари ҳамда тартибига оид нормаларни янада такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

 

Хусусан, ҳарбий хизматда 30 йилдан ортиқ хизмат қилганлар учун пенсиянинг базавий миқдорини аниқлашда иш ҳақининг ҳисобга олинадиган миқдорини 75 фоиздан 100 фоизга ошириш таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, пенсия тайинлашда асос бўладиган пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини 10 бараваридан келиб чиқиб ҳисоблаш амалиётини 12 бараваридан келиб чиқиб амалга ошириш таклиф этилмоқда.

 

Қонун лойиҳасида тақдим этилаётган ушбу имтиёзлар узоқ йиллар давомида мамлакат хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилган ҳарбий хизматчиларни қўшимча рағбатлантиришга қаратилгани қайд этилди. 

 

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.