Ўзбекистон

Ўзбекистонда чет тиллари ўқув марказларини очиш бўйича имтиёзлар кенгайтирилади

30 ёшдан ошганларга ҳам ўқув маркази очишда 120 млн сўмгача ссуда ажратилади

Ўзбекистонда чет тиллари ўқув марказларини очиш бўйича имтиёзлар кенгайтирилади

Ўзбекистонда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини ташкил этиш бўйича имтиёзли шартлар доираси кенгайтирилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" Теlegram-канали хабар берди.

 

Ҳужжатга кўра, янги ишланмаларга асосланган “спин-офф” корхоналар реестри жорий этилади. Реестрга киритилган, патентланган илмий тадқиқотлар натижасида яратилган ишланмалар асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналар ҳамда уларнинг ходимларига 2017 йил 30 июндаги ПФ–5099-сон фармонда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади.

 

Шунингдек, патент олинмаган илмий ишланмалар асосида фаолият юритаётган корхоналар 2026 йил 1 майдан 2029 йил 1 майгача фойда солиғини амалдаги ставкадан 50 фоиз камайтирилган ҳолда тўлайди.

 

Фармонга мувофиқ, 2026 йил 1 майдан бошлаб олимлар ва тадбиркорлар томонидан давлат илмий дастурлари доирасида амалга оширилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар натижасида яратилган ишланмалар бўйича тажриба-синов ишлари харажатларининг бир қисми Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

 

Бундан ташқари, хорижий тил бўйича камида C1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга ёшларга олис ва бориш қийин ҳудудларда ўқув марказлари очиш учун бериладиган имтиёзли шартлар кенгайтирилмоқда. 

 

Эндиликда бундай фоизсиз ссудалар 30 ёшдан ошган шахсларга ҳам тақдим этилади. Мазкур кредитлар 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача ажратилади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда чет тиллари ўқув марказларини очиш бўйича имтиёзлар кенгайтирилади | Zamon.uz