Ўзбекистон

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Янги қонунига кўра, экологик қоидабузарликлар учун жарималар оширилади ва юридик шахсларга молиявий санкциялар жорий этилади.

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Олий Мажлис Сенати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонунни маъқуллади. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қонун билан экологика ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида содир этиладиган қоидабузарликларнинг олдини олиш ҳамда жавобгарлик чораларини кучайтиришга қаратилган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Ялпи мажлисда таъкидланишича, амалдаги тартибга кўра Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган айрим экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори паст бўлиб, улар етарли даражада огоҳлантирувчи ва профилактик таъсир кўрсатмайди.

 

Шунингдек, мансабдор шахсларга нисбатан қўлланилаётган жарималар баъзи ҳолларда тадбиркорлик субъектларига сезиларли молиявий таъсир кўрсатмайди, бу эса мулкдорлар орасида “жазосизлик ҳисси” пайдо бўлишига олиб келмоқда. Шу сабабли экологика, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги қоидабузарликлар учун жазоларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Қонунига мувофиқ, Атроф‑муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунга юридик шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни белгилайдиган янги боб киритилмоқда. Мазкур нормалар экологик талабларни бузган ташкилотларга нисбатан қатъий чоралар кўришга хизмат қилади.

 

Бундан ташқари, кодекснинг 88-моддасига ҳам ўзгартиришлар киритилмоқда. Унга кўра, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларини бузган ҳолда шиналар, битум, ёқилғи мойи, плёнка, синтетик материаллар, резина, жун толаси ҳамда турли чиқиндиларни махсус мўлжалланмаган жойларда ёқиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда.

 

Қайд этилишича, янги тартиб экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда табиатдан оқилона фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади | Zamon.uz