Ўзбекистон

Ўзбекистонда юқори натижа кўрсатган спорт мактаблари 500 миллион сўм билан мукофотланади

Президент спорт мактаблари фаолиятидаги камчиликларни танқид қилиб, мураббийлар фаолияти спортчилар натижаси билан баҳоланиши кераклигини таъкидлади.

Ўзбекистонда юқори натижа кўрсатган спорт мактаблари 500 миллион сўм билан мукофотланади

Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ихтисослашган спорт мактаблари фаолияти таҳлил қилиниб, айрим ҳудудларда уларнинг натижалари оддий спорт мактабларидан деярли фарқ қилмаётгани танқид қилинди.

 

Мисол сифатида, Термиз шаҳридаги тўртта ихтисослашган спорт мактабининг натижалари Жарқўрғон туманидаги битта спорт мактаби даражасига ҳам етмаётгани қайд этилди. Хусусан, Жарқўрғон спорт мактаби ўтган йили Осиё ва жаҳон чемпионатларида 6 та совринни қўлга киритган бўлса, вилоятдаги тўртта ихтисослашган мактаб ҳисобида атиги битта медал мавжуд.

 

Йиғилишда ҳар бир ихтисослашган спорт мактаби директори, мураббийлари ва жамоаси иш услубини тубдан ўзгартириши, ўсиш нуқталарини аниқ белгилаши зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, мураббийлар ва раҳбарларнинг ойлик маоши спортчилар эришаётган натижаларга боғланиши лозимлиги қайд этилди.

 

Мутасаддиларга юқори натижаларга эришган спорт мактабларини амалдаги рағбатлантириш тизимидан ташқари қўшимча равишда 500 миллион сўмдан алоҳида мукофотлаш тизимини жорий этиш топширилди.

 

Йиғилишда спорт федерациялари фаолияти ҳам танқид қилинди. Хусусан, федерациялар томонидан ҳамкорлар топиш, молиявий манбаларни кенгайтириш ва тадбиркорларни спортга жалб этиш борасида ташаббуслар етишмаётгани қайд этилди.

 

Таъкидланишича, мамлакатда спортга қизиқадиган ва ҳомийлик қилишга тайёр тадбиркорлар сони ортиб бормоқда. Бироқ ҳозиргача бирорта федерация тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича аниқ таклифлар киритмаган.

 

Шу муносабат билан мутасаддиларга 26 та спорт федерациясидаги бош котиблар ва бошқарув кадрлари фаолиятини чуқур ўрганиб чиқиш, лавозимига лойиқ бўлмаган раҳбарларни алмаштириш бўйича тегишли чоралар кўриш топширилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.