Ўзбекистон

Ўзбекистондаги айрим ОТМларда талабаларнинг 70 фоизи жисмоний норматив топшира олмаган

Шавкат Мирзиёев ректорларга спорт бўйича бир йиллик аниқ режа ишлаб чиқишни топширди.

Ўзбекистондаги айрим ОТМларда талабаларнинг 70 фоизи жисмоний норматив топшира олмаган

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида олий таълим муассасаларида спорт йўналишидаги ишлар етарли даражада эмаслиги танқид қилинди.

 

Маълум қилинишича, олийгоҳларда спорт федерациялари билан ҳамкорлик суст бўлиб, иқтидорли талабалар билан индивидуал ишлаш тизими ҳам етарли даражада йўлга қўйилмаган.

 

Шу билан бирга, айрим олий таълим муассасаларида ижобий тажрибалар ҳам мавжуд. Хусусан, Термиз давлат университетида 4 та спорт клуби ташкил этилиб, 5 минг талаба 18 та спорт турига жалб қилинган. Талабалар ўтган йили халқаро мусобақаларда 18 та медални қўлга киритган. Университетнинг волейбол ва гандбол жамоалари олий лигада, футзал ва футбол жамоалари эса биринчи лигада иштирок этмоқда.

 

Бироқ айрим олийгоҳларда аҳвол қониқарсизлигича қолмоқда. Жумладан, Жиззах политехника институти, Тошкент тиббиёт университетининг Термиз филиали, Қарши давлат техника университети ҳамда Бухоро давлат университетида талабаларининг қарийб 70 фоизи жисмоний нормативларни бажара олмаган. Бу эса мазкур олийгоҳларда спорт клублари фаолияти самарасиз эканини кўрсатади.

 

Шу муносабат 207 та олийгоҳ ректорларига Термиз давлат университетининг тажрибасини ўргатиш ва спорт бўйича бир йиллик режа ишлаб чиқиш топширилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.