Жаҳон

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 130 дан ошди

12 кун давом этган ёмон об-ҳаво Афғонистонда минглаб уйларнинг вайрон бўлишига сабаб бўлди.

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 130 дан ошди

 

Афғонистонда кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар натижасида ҳалок бўлганлар сони 130 нафардан ошди. Бу ҳақда Синхуа ахборот агентлиги хабар берди.

 

Агентликнинг Миллий табиий офатларни бошқариш бошқармаси маълумотларига таяниб билдиришича, табиий офатлар оқибатида 132 киши ҳалок бўлган, яна 192 киши жароҳат олган.

 

Маълум қилинишича, мамлакат ҳудудида 12 кун давом этган кучли ёғингарчилик кўплаб ҳудудларда сув тошқинлари ва ер кўчишларига сабаб бўлган. Натижада 5400 га яқин бино тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган.

 

Табиий офат оқибатида кўплаб чорва моллари ҳам нобуд бўлгани қайд этилмоқда. Энг кўп зарар кўрган ҳудудларга қутқарув ҳамда гуманитар ёрдам гуруҳлари юборилган бўлиб, ҳозирда етказилган зарарни аниқлаш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 130 дан ошди | Zamon.uz