Ўзбекистон

Андижонда аёл ҳайдовчи болаларни босиб кетди

Ҳайдовчи эътиборсизлик оқибатида йўл четида ўйнаб турган болаларни кўрмай қолган.

Андижонда аёл ҳайдовчи болаларни босиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Андижонда Cobalt ҳайдовчисининг йўлакда турган болаларни уриб юборгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳодиса юзасидан Андижон вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 3 апрель куни соат 18:47ларда Андижон шаҳридаги “Ҳамдўстлик” МФЙ Мустақиллик кўчасида содир бўлган. 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Д.М. Cobalt русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётиб, эътиборсизлик оқибатида йўл четида турган 2 нафар вояга етмаган болани уриб юборган.

 

Ҳодиса оқибатида жабрланган болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифокорлар кўригидан ўтказилган. Айни вақтда уларнинг соғлиғи яхши.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИОФМБ ЙҲХБ ходими томонидан содир этилган ЙТҲ бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Газ баллонлари кечикиши юзасидан текширув бошланади

Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ таъминоти бўйича мурожаатларни назоратга олди.

custom img

“Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги”: масъулларга аниқ вазифалар юклатилди

Тошкентда маҳаллаларни обод қилиш бўйича 1 200 га яқин масъул иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

custom img

Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учради, бир бола ҳалок бўлди

Ҳодисада 8 нафар бола жароҳатланган, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 6 ёшли қизалоқ тўрт кун ўтиб вафот этган.

custom img

450 нафардан ортиқ ходим Тошкентда энергия хавфсизлигини таъминлашга жалб этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” бошланди.

custom img

Хоразмда 1,6 млрд сўмлик ноқонуний крипто-актив савдоси фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилмайди

Ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш энди ортиқча ҳужжатларсиз ягона тизим орқали бажарилади.

custom img

Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 12 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида наркосавдогарлардан гашиш, шунингдек, минглаб АҚШ доллари ва миллионлаб сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.

custom img

Тошкентда 3 августгача айрим йўллар ёпилади

Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи қисмида асфальт ётқизиш ишлари якунланaди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"