Жаҳон

АҚШ ва Эрон сулҳга эришганидан сўнг ҳам ҳужумлар давом этмоқда

БАА, Кувайт ва Баҳрайн ҳудудларига ракета ва дрон ҳужумлари уюштирилгани маълум қилинди.

АҚШ ва Эрон сулҳга эришганидан сўнг ҳам ҳужумлар давом этмоқда

Форс кўрфази минтақасида Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ эълон қилинганига қарамай, бир қатор давлатлар ўз ҳудудларида ракета ва дрон ҳужумлари кузатилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera.

 

БАА Мудофаа вазирлигига кўра, мамлакат ҳаво мудофаа тизимлари Эрон томонидан учирилган баллистик ва қанотли ракеталар ҳамда дронларни тўсиб қолган. Мамлакатнинг турли ҳудудларида эшитилган портлаш овозлари айнан ушбу тўсиб қолиш жараёнлари билан боғлиқ экани қайд этилган.

 

Кувайт армияси ҳам эрталабдан бошлаб жами 28 та дрон йўқ қилинганини билдирди. Маълум қилинишича, айрим дронлар муҳим нефть объектлари, электр станциялари ва сувни туздан тозалаш иншоотларини нишонга олган. 

 

Баҳрайн Ички ишлар вазирлиги эса Ситра ҳудудида дрон тўсиб қолинганда парчалар тушиши оқибатида икки нафар фуқаро енгил жароҳат олганини маълум қилди. 

 

Шунингдек, бир нечта уйларга зарар етган. Пойтахт Манамада портлаш овозлари эшитилгани, Ситра оролида эса тутун кўтарилган.

 

Айни пайтда, Эрон ҳозирча ушбу даъволарга расмий муносабат билдирмаган. Бироқ мамлакат давлат телеканали Лаван оролидаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳам ҳужумга учраганини маълум қилди. Ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилаётгани, жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.

 

Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги сулҳ АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан Эронга берилган муддат тугашидан бир соат олдин эълон қилинган эди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.