Жаҳон

Дунёга ўт қўйиб, кейин челак билан келганларни олқишламаймиз — Испания Бош вазири

Педро Санчес Яқин Шарқда сулҳ ўрнатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Дунёга ўт қўйиб, кейин челак билан келганларни олқишламаймиз — Испания Бош вазири

Испания бош вазири Педро Санчес Эрон атрофидаги можарода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги қарорга муносабат билдирди. Шу билан бирга, у АҚШ президенти Доналд Трампга нисбатан танқидий позициясини сақлаб қолди.

 

Испания ҳукумати раҳбари Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида сулҳ эълон қилинишини “яхши янгилик” деб атаб, мазкур қарор адолатли ва барқарор тинчликка олиб келса қўллаб-қувватланишини қайд этди.

 

Бироқ Санчес вақтинчалик енгиллик юзага келгани можаро оқибатлари — вайронагарчилик, тартибсизлик ва бой берилган инсонлар ҳаётига кўз юмишга асос бўла олмаслигини таъкидлади.

 

“Испания ҳукумати дунёни ёқиб юбориб, кейин қўлида челак билан пайдо бўлганларни олқишламайди”, — дея ёзди у. 

 

Санчес аввал ҳам мазкур ҳужумларни ноқонуний деб баҳолаб келган. Унга кўра, ҳозирги вазиятда асосий эътибор дипломатия, халқаро ҳуқуқ ва тинчликни таъминлашга қаратилиши лозим.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Дунёга ўт қўйиб, кейин челак билан келганларни олқишламаймиз — Испания Бош вазири | Zamon.uz