Жаҳон

Эрон сулҳни бекор қилиши мумкин — ОАВ

Теҳрон Ливандаги вазият сабаб сулҳ шартларини қайта кўриб чиқмоқда.

Эрон сулҳни бекор қилиши мумкин — ОАВ

 

Эрон Исроилнинг Ливанга уюштираётган ҳужумлари давом этадиган бўлса, АҚШ билан тузилган сулҳ келишувини бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.

 

Манбаларга кўра, Теҳрон воситачиларга АҚШ вакиллари билан Исломободда ўтказилиши режалаштирилган музокараларда фақат Ливанда ҳам сулҳ таъминланган тақдирдагина иштирок этишини билдирган. Шунингдек, Эрон расмийлари Ҳормуз бўғозини қайта очиш бўйича қабул қилинган қарорни ҳам қайта кўриб чиқиш эҳтимоли борлигини маълум қилган.

 

Хабарларга кўра, агар Исроил Ливан ва Эрон ҳудудларига зарбаларни давом эттирса, Теҳрон минтақадаги давлатларга, жумладан Исроилга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришини билдирган.

 

Маълумотларга кўра, 8 апрель куни воситачилар Эрон ва АҚШ ўртасида ўтказилиши мумкин бўлган учрашувнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилган. Учрашув 10 апрель куни Исломободда ўтказилиши мумкин.

 

Маҳаллий ОАВ ҳам Эрон сулҳ шартларини қайта кўриб чиқаётганини тасдиқламоқда. Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, агар Исроил Ливанга зарбаларни давом эттирса, Теҳрон АҚШ билан тузилган сулҳ битимидан чиқиши мумкин.

 

Исроил армияси эса Байрут, Бекаа водийси ва Ливан жанубидаги ҳудудларда 100 дан ортиқ нишонга зарба берилганини маълум қилган. Бу Ливандаги ҳозирги ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан буён энг йирик мувофиқлаштирилган ҳужумлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

 

Ливан расмийларининг маълум қилишича, Исроил ҳужумлари оқибатида камида 1530 киши ҳалок бўлган, 4812 киши жароҳат олган. Маҳаллий аҳоли эса зарбалар тинч аҳолини эвакуация қилиш бўйича одатий огоҳлантиришларсиз амалга оширилганини билдирган.

 

Шунингдек, минтақада кескинлик ортиб бораётгани фонида Қувайт, БАА ва Баҳрайн Эрон томонидан амалга оширилган янги ракета ва дрон ҳужумлари ҳақида ҳам хабар берди. Айрим зарбалар нефть, энергетика ва тузсизлантириш инфратузилмасига қаратилгани айтилмоқда.

 

Нефть саноати манбаларига кўра, Саудия Арабистонининг шарқдан ғарбга, Қизил денгиз томон олиб борувчи муҳим қувур линияси ҳам зарарланган бўлиши мумкин. Ҳозирда етказилган зарар миқдори баҳоланмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон сулҳни бекор қилиши мумкин — ОАВ | Zamon.uz