Ўзбекистон

Навоий ИЭСда 870 млн. кубметр табиий газ захирасини тежаш имконияти яратилади

Шунингдек, йилига қўшимча 4,8 млрд. киловатт-соат электр энергияси, 200 Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади.

Навоий ИЭСда 870 млн. кубметр табиий газ захирасини тежаш имконияти яратилади

Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт қувватли учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш бўйича йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

 

Маълум қилинишича, айни пайтда қурилиш ишларида 2400 дан ортиқ мутахассис иштирок этмоқда. Уларнинг асосий қисмини маҳаллий кадрлар ташкил этган ҳолда, техник ишларга хорижий муҳандис-техник мутахассислар ҳам жалб қилинган. Объектда шунингдек. 200 дан зиёд махсус техника воситалари ишга солинган.

 

 

Лойиҳа доирасида бошқарув бинолари, газ ва буғ турбиналари, генераторлар, қозон-утилизатор, сув совутиш минораси ҳамда бошқа асосий ва ёрдамчи иншоотлар барпо этилмоқда. Қурилмалар сифати ва ишончлилигини таъминлайдиган Япония, Хитой, Ҳиндистон ва Корея каби давлатларда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар ўрнатилмоқда.

 

Япониянинг "Митсибуши Corporation" ва "Митсибуши Power Ltd." компаниялари консорциуми лойиҳанинг бош пудратчиси, Туркиянинг “Çалик Enerji" компанияси субпудратчи сифатида иштирок этишмоқда.

 

 

Ушбу замонавий буғ-газ қурилмаси ишга туширилгач, йилига қўшимча 4,8 млрд. киловатт-соат электр энергияси ҳамда 200 Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва 870 млн. кубметр табиий газ захирасини тежаш имконияти яратилади.

 

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур лойиҳа мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

custom img

Газ баллонлари кечикиши юзасидан текширув бошланади

Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ таъминоти бўйича мурожаатларни назоратга олди.

custom img

“Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги”: масъулларга аниқ вазифалар юклатилди

Тошкентда маҳаллаларни обод қилиш бўйича 1 200 га яқин масъул иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

custom img

Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учради, бир бола ҳалок бўлди

Ҳодисада 8 нафар бола жароҳатланган, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 6 ёшли қизалоқ тўрт кун ўтиб вафот этган.

custom img

450 нафардан ортиқ ходим Тошкентда энергия хавфсизлигини таъминлашга жалб этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” бошланди.

custom img

Хоразмда 1,6 млрд сўмлик ноқонуний крипто-актив савдоси фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилмайди

Ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш энди ортиқча ҳужжатларсиз ягона тизим орқали бажарилади.

custom img

Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 12 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида наркосавдогарлардан гашиш, шунингдек, минглаб АҚШ доллари ва миллионлаб сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.

custom img

Тошкентда 3 августгача айрим йўллар ёпилади

Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи қисмида асфальт ётқизиш ишлари якунланaди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"