Жаҳон

Қозоғистондан Ўзбекистонга автомобилда қатнов вақти қисқариши мумкин

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Сариағашни айланиб ўтувчи йўл қурилмоқда.

Қозоғистондан Ўзбекистонга автомобилда қатнов вақти қисқариши мумкин

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Сариағашни айланиб ўтувчи йўл қурилиши шаҳар юкламасини камайтириб, Ўзбекистонга транзитни тезлаштириши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Вазирлар маҳкамаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур айланма йўл транзит транспортни шаҳар ташқарисига чиқариш, шаҳар йўл тармоғига тушадиган юкламани камайтириш ва Ўзбекистон йўналишида ҳаракатни сезиларли даражада тезлаштириш имконини беради.

 

Лойиҳа 102,6 километр узунликдаги, тўрт полосали ҳаракатга эга I-а техник тоифадаги замонавий автомобиль йўлини қуришни назарда тутади. Йўл замонавий халқаро стандартларга мос бўлиб, транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавфсиз ҳаракатланиши учун шароит яратади.

 

Хабарга кўра, жорий йилда  “Шимкент – Қизилўрда” автомобиль йўлида умумий узунлиги 103 км бўлган яна 5 та ўрта таъмирлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. 

 

Ушбу лойиҳаларнинг комплекс амалга оширилиши замонавий ва хавфсиз йўл тармоғини шакллантириб, ҳудудда транспорт хизматлари сифатини яхшилайди ҳамда Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги транзит салоҳиятини кучайтиради.

custom img

FIFА 4,2 миллиард долларлик хусусийлаштириш режасидан воз кечди

Инфантино FIFАнинг тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режасидан воз кечиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади.

custom img

Италия Испания билан Шенген келишуви амалини вақтинча тўхтатди

Чекловлар дастлаб 30 кун давомида амал қилиши режалаштирилган.

custom img

АҚШ ва Исроил разведкаси Мужтабо Хоманаийни қидирмоқда — The Times

Хоманаий 150 кундан ортиқ вақт давомида электрон алоқа воситаларидан фойдаланмаган ва омма олдида кўринмаган.

custom img

Конго ДРдаги эпидемия дунёдаги иккинчи энг йирик Эбола эпидемиясига айланди

Мамлакатда Эбола вируси билан касалланганлар сони 3,5 мингдан ошди.

custom img

Испаниянинг Сеута анклавида рекорд даражадаги ноқонуний миграция оқими кузатилди

Мадрид ноқонуний кирганларнинг қарийб ярми Марокашга қайтганини маълум қилди.

custom img

Жазоирда йўловчи автобуси ағдарилди, 25 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна 44 киши жароҳатланди.

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари сабаб 275 киши ҳибсга олинди

Мамлакатда юз берган 10 та ёнғиндан 9 таси инсон омили сабабли келиб чиққан.

custom img

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

АҚШ президенти қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"