Жаҳон

Telegram бир кунда 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади

2026 йил бошидан буён мессенжер қарийб 12 миллион ҳамжамиятни ёпган.

Telegram бир кунда 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади

 

Telegram мессенжери бир кун ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади. Бу ҳақда мессенжернинг расмий статистик маълумотларида қайд этилган.

 

Маълумотларга кўра, 7 апрель куни платформада 100 700 дан ортиқ канал ва гуруҳ фаолияти тўхтатилган. Аввалроқ ҳам бундай кўрсаткич 100 мингдан ошгани қайд этилган бўлиб, бундай ҳолат сўнгги бор 17 март куни кузатилган.

 

Статистикага кўра, 2026 йил бошидан буён Telegram жамоаси деярли 12 миллион канал ва гуруҳни блоклаган. Уларнинг катта қисми платформа қоидаларини бузганлиги сабабли ёпилган.

 

Хусусан, 154 798 та канал ва гуруҳ жинсий мазмундаги материалларни тарқатгани учун, 53 939 та ҳамжамият эса зўравонлик ва терроризмни тарғиб қилгани сабабли блокланган.

 

Шунингдек, йил бошида платформада кенг кўламли модерация ишлари олиб борилган. Январ ойида кунига 300 мингдан ортиқ, февраль ойида эса 230 мингдан ортиқ канал ва гуруҳ блокланган.

 

Таъкидланишича, 2025 йилда Telegram жамоаси 44 миллиондан ортиқ ҳамжамиятни блоклаган бўлиб, бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан қарийб 2,7 баравар кўп экани қайд этилган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Telegram бир кунда 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади | Zamon.uz