Ўзбекистон

Тошкент вилоятида сунъий интеллект маркази ташкил этилиб, туманлар салоҳияти таҳлил қилинади

Президент йиғилишида Тошкент вилояти камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилиши топширилди.

Тошкент вилоятида сунъий интеллект маркази ташкил этилиб, туманлар салоҳияти таҳлил қилинади

 

8 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Давлат раҳбари вилоят аҳолисининг турмуш даражаси пойтахт даражасида бўлиши лозимлигини таъкидлаб, бу мақсадга эришиш учун тадбиркорлик, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида намуна бўлиш зарурлигини қайд этди.

 

Йиғилиш давомида сўнгги йилларда вилоятда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижалари таҳлил қилинди. Хусусан, 2024-2025 йилларда 14 та янги саноат зонаси ташкил этилди, 115 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди ва 237 та янги экспортчи пайдо бўлди. Натижада 300 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

 

Паркент, Оҳангарон ва Олмалиқ туманларида электротехника, металлургия, фармацевтика, тўқимачилик, машинасозлик ва тоғ-кон соҳаларидаги йирик лойиҳалар ишга туширилди. Пойтахт экологиясига салбий таъсир кўрсатган 87 та корхона Тошкент вилоятига кўчирилмоқда.

 

Вилоят иқтисодиёти 2025 йилда:

  • ялпи ҳудудий маҳсулот 7,1 фоиз
  • саноат маҳсулотлари 6,6 фоиз
  • қишлоқ хўжалиги 4,2 фоиз
  • хизмат кўрсатиш 15,2 фоиз
  • қурилиш 9,8 фоизга ошди.

 

2026 йилда эса вилоят иқтисодиёти 9,1 фоиз, саноат 8,8 фоиз, хизматлар 17,2 фоиз, қурилиш 15 фоиз, қишлоқ хўжалиги 6,6 фоиз ўсиши, 6,2 млрд доллар инвестиция жалб қилиш ва 2,8 млрд доллар экспортни таъминлаш режалаштирилган.

 

Йиғилишда шунингдек, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ёрдамида туманлар салоҳияти таҳлил қилиниши, “Рақамли тараққиёт – сунъий интеллект маркази” ташкил этилиши таклифи қўллаб-қувватланди. Саноатни бошқариш тизими модернизация қилиниб, инвестиция ва экспортни ошириш ҳамда тайёр ва ярим тайёр маҳсулот улушини кўпайтириш бўйича аниқ кўрсаткичлар белгиланди.

 

Жорий йилда 883 та маҳаллани камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, 84,7 минг аҳолини доимий ишга жойлаштириш, 37 минг норасмий иш ўрнини легаллаштириш ва 13,3 минг ишсиз фуқарони касбга ўқитиш вазифаси қўйилди.

 

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари ҳам алоҳида муҳокама қилинди. Чорва ва парранда етиштириш ҳажми пойтахт ва вилоят эҳтиёжларини қамраб олиш учун етарли эмаслиги қайд этилди. Шу боис, Оҳангарон туманида чорвачилик ва озуқа базасини кенгайтириш, Қўйчилик ва эчкичилик илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этиш режалаштирилган. 2026 йилда вилоятда 2,1 триллион сўмлик 78 та чорвачилик лойиҳаси амалга оширилиши ва 496 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

 

Паррандачилик ривожи, сув тежовчи технологиялар жорий этиш, янги ерларни ўзлаштириш, боғ ва узумзорлар барпо этиш, пиёз ва саримсоқ етиштириш каби лойиҳалар ҳам белгиланди. Шунингдек, туризм соҳасида Бўстонлиқдаги «Амирсой» ва “Белдерсой ресорт” каби лойиҳаларни бошқа тоғли ҳудудларда ҳам амалга ошириш режалаштирилмоқда. Вилоятда туризм экспортини 600 млн долларга, сайёҳлар сонини 16,5 млн га етказиш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилишда ижтимоий лойиҳалар: уй-жой, ичимлик суви, электр тармоқлари, трансформаторлар янгиланиши, маҳаллаларда йўллар ва коммунал инфратузилмани яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Юқори Чирчиқ туманида 400 гектар майдонда “Tashkent Medical Smart City”, Нурафшон шаҳрида Келажак технологиялари маркази каби инновацион лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Йиғилиш якунида Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Тошкент вилоятидаги мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиб, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва яшаш шароитини яхшилаш юзасидан аниқ топшириқлар берди. Тошкент вилояти камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилиб, бошқа ҳудудлар учун намуна бўлиши вазифаси энг устувор вазифа сифатида белгиланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида сунъий интеллект маркази ташкил этилиб, туманлар салоҳияти таҳлил қилинади | Zamon.uz