Жаҳон

Трамп Эронга қурол етказиб берувчиларга 50 фоизлик бож билан таҳдид қилди

Маълумотларга кўра, Эрон ва Хитой ўртасида овоздан тез учувчи ракеталар бўйича эҳтимолий келишув муҳокама қилинган.

Трамп Эронга қурол етказиб берувчиларга 50 фоизлик бож билан таҳдид қилди

 

Доналд Трамп Эронга қурол етказиб берадиган мамлакатларга нисбатан қатъий иқтисодий чоралар қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

АҚШ президенти бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилиб, Теҳронга ҳарбий қурол етказиб берадиган давлатлар АҚШга экспорт қиладиган барча маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий этилиши мумкинлигини таъкидлади.

 

“Эронга ҳарбий қурол етказиб берадиган ҳар қандай мамлакат бугундан бошлаб Қўшма Штатларга сотиладиган барча товарларга дарҳол 50 фоизлик бож тўлайди. Ҳеч қандай истисно бўлмайди”, — деб ёзган Трамп.

 

Шу билан бирга, у АҚШ ва Эрон ўртасида тарифлар ҳамда санкцияларни юмшатиш масаласи муҳокама қилинаётганини ҳам қайд этган. Унинг сўзларига кўра, эҳтимолий тинчлик келишуви бўйича 15 банддан кўпроғи аллақачон келишиб олинган.

 

Трамп, шунингдек, Эрон “жуда самарали режим ўзгаришини бошдан кечирганини” таъкидлаб, мамлакат эндиликда уранни бойитиш фаолиятини тўхтатганини билдирган. Унинг айтишича, АҚШ Эрон ҳудудида жойлашган барча чуқур кўмилган ядровий объектларни аниқлаб, уларни йўқ қилиш чораларини кўради.

 

Аввалроқ Реутерс агентлиги Эрон ва Хитой ўртасида қурол-яроғ бўйича эҳтимолий келишув мавжудлиги ҳақида хабар берган эди. Маълумотларга кўра, келишув доирасида Хитойнинг SM-302 туридаги овоздан тез учувчи ракеталарини Теҳронга етказиб бериш масаласи муҳокама қилинган. Ушбу ракеталар денгиздаги ҳаво мудофааси тизимларини четлаб ўтиш имкониятига эга бўлиб, минтақадаги Америка ҳарбий кемалари учун хавф туғдириши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Трамп Эронга қурол етказиб берувчиларга 50 фоизлик бож билан таҳдид қилди | Zamon.uz