Жаҳон

Яқин Шарқ “олтин давр”га кириши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан икки ҳафталик сулҳни “дунё тинчлиги учун муҳим кун” деб баҳолади.

Яқин Шарқ “олтин давр”га кириши мумкин — Трамп

 

Доналд Трамп Яқин Шарқ минтақаси Эрон билан эришилган сулҳ фонида янги босқич — “олтин давр”га кириши мумкинлигини таъкидлади.

 

АҚШ президенти бу фикрни Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида билдириб, Эрон билан икки ҳафталик сулҳ бўйича келишувни “дунё тинчлиги учун муҳим кун” деб атаган.

 

Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасида эришилган вақтинчалик сулҳ ҳамда можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш бўйича режалаштирилаётган музокаралар Яқин Шарқда барқарорликни мустаҳкамлаши мумкин.

 

Трамп, шунингдек, Ҳормуз бўғози очилиши минтақада иқтисодий фаолликни ошириб, савдо ва энергетика соҳасида ижобий ўзгаришларга замин яратишини таъкидлаган.

 

“Бу дунё тинчлиги учун ажойиб кун. Эрон ҳам тинчликни хоҳлайди. Кўплаб ижобий ҳаракатлар бўлади. Бу Яқин Шарқ учун олтин давр бўлиши мумкин”, — деб ёзган АҚШ президенти.

 

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни АҚШ ва Эрон ўртасида икки ҳафталик сулҳ бўйича келишувга эришилгани эълон қилинган эди. Ушбу қарор томонлар ўртасидаги кескинликни камайтириш ҳамда дипломатик музокаралар учун имкон яратиш мақсадида қабул қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Яқин Шарқ “олтин давр”га кириши мумкин — Трамп | Zamon.uz