Ўзбекистон

Ўзбекистон Яқин Шарқда сулҳ ўрнатилишини олқишлайди — Ўзбекистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни тинчлик ва барқарорликка эришиш мақсадида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга чақирди.

Ўзбекистон Яқин Шарқда сулҳ ўрнатилишини олқишлайди — Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон воситачилигида Яқин Шарқда ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва сулҳ ўрнатилгани ҳақидаги хабарни ижобий баҳолади. Бу ҳақда вазирликнинг расмий баёнотида маълум қилинди.

 

Баёнотда қайд этилишича, мазкур саъй-ҳаракатлар кескинликни юмшатиш, сиёсий-дипломатик мулоқот ва ўзаро мақбул ечимларни топиш учун шароит яратиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

 

Шунингдек, вазирлик барча томонларни вазмин бўлишга, вазиятни яна кескинлашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга, тинчлик ва барқарорликка эришиш мақсадида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга чақирди.

 

“Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойилларига мувофиқ қатъий равишда ҳал этиш зарурлиги тўғрисидаги ўзгармас позициясини тасдиқлайди”, дейилади баёнотда.

custom img

Газ баллонлари кечикиши юзасидан текширув бошланади

Энергетика вазирлиги суюлтирилган газ таъминоти бўйича мурожаатларни назоратга олди.

custom img

“Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги”: масъулларга аниқ вазифалар юклатилди

Тошкентда маҳаллаларни обод қилиш бўйича 1 200 га яқин масъул иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

custom img

Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учради, бир бола ҳалок бўлди

Ҳодисада 8 нафар бола жароҳатланган, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 6 ёшли қизалоқ тўрт кун ўтиб вафот этган.

custom img

450 нафардан ортиқ ходим Тошкентда энергия хавфсизлигини таъминлашга жалб этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши “Энергетика хавфсизлиги ойлиги” бошланди.

custom img

Хоразмда 1,6 млрд сўмлик ноқонуний крипто-актив савдоси фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Талабалар энди ётоқхонага жойлашиш учун алоҳида идораларга мурожаат қилмайди

Ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш энди ортиқча ҳужжатларсиз ягона тизим орқали бажарилади.

custom img

Наманган ва Тошкент вилоятларида қарийб 12 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида наркосавдогарлардан гашиш, шунингдек, минглаб АҚШ доллари ва миллионлаб сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида олинди.

custom img

Тошкентда 3 августгача айрим йўллар ёпилади

Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи қисмида асфальт ётқизиш ишлари якунланaди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"